Мажбурий ижро бюроси: Тежамкорлик, тўлов маданияти ва масъулият
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 29 Июнь 2017

Мажбурий ижро бюроси: Тежамкорлик, тўлов маданияти ва масъулият

Бугун мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, чет эл инвестициясини жалб қилиш, қишлоқларда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган манзилли дастурлар амалиётга изчил жорий этилмоқда. Албатта, бунинг учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш, турли имтиёз ва преференцияларни қўллаш, инфратузилмани такомиллаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунда электр ҳамда газ таъминотини яхшиламасдан туриб кўзланган мақсадга, яъни жойларда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар самарадорлигига эришиш мушкул. 

Зеро, маълумотларга кўра, республикамиздаги мавжуд электр энергияси ҳамда газ тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб. Қолаверса, газ ва электрдан қарздорлик миқдори республика бўйича 5 триллион сўмдан ортгани соҳа жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатади.

Президентимизнинг шу йил 29 майдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Ушбу тузилма электр энергияси ҳамда табиий газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш, шунингдек, суд ҳамда бошқа органлар ҳужжатлари ижросида таъсирчан механизм бўла оладими? Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги мажлисида айнан шулар ва тизимда тежамкорлик, истеъмолчилар масъулияти, тўлов маданиятини ошириш сингари масалалар хусусида сўз борди.

 

Муаммолар тўпланиб қолган эди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаевнинг айтишича, кўпчиликни Мажбурий ижро бюроси нима учун ташкил қилингани қизиқтириши табиий. Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда энергия ресурсларидан дебитор қарздорликни камайтириш, улардан ноқонуний фойдаланишни бартараф қилиш борасида таъсирчан ишлар олиб борилмаган. Масалан, 2016 йилда электр ҳамда газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиш ва уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш каби ҳуқуқбузарликлар 2014 йилдагига нисбатан 48 фоиз ошган. Суд ҳужжатлари ҳамда бошқа органлар ҳужжатлари ижроси эса 2016 йилда атиги 45 фоизга бажарилган. Қонунийликни ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида 2016 йил ҳамда 2017 йилнинг I чораги давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари учун “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АКнинг 665 нафар, Суд департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган. Мана шу муаммолар сабабли Президентимиз Фармони билан Бош прокуратура ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, қолаверса, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинди.

 

Комплекс ёндашув асосида ҳал этилади

Мамлакатимизда энергия ресурслари соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга комплекс ёндашилаётганини қайд этиш лозим. Сўнгги йилларда электр энергияси ҳамда табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ ҳамда узлуксиз таъминлаш, технологик жиҳатдан ва маънавий эскирган инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича амалий чораларни кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури доирасида 2,5 миллион нафардан ортиқ истеъмолчиларнинг энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 34 минг километр электр тармоқлари ҳамда 6,9 минг дона трансформаторни модернизациялаш бўйича 835,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Бу масаланинг бир жиҳати. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармаси бошлиғи Бекзод Мавлоновнинг маълумот беришича, мамлакатимизда 6 миллиондан ортиқ электр энергияси, 3 миллиондан зиёд газ истеъмолчилари бор. Электр энергияси соҳасидаги истеъмолчиларнинг 4,5 миллион нафардан ортиғида электрон ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса, қолгани эски ҳисоблагичлар асосида иш олиб боради. Газ соҳасида аҳвол бундан ҳам ночор.

Сир эмас, ҳисоблагичларга зарар етказиш, уни бузиш, кўрсаткичларини ўзгартиришга уриниш, шу орқали ишлатилган электр энергияси ёки газ учун тўловдан қочиш ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Бугунги кунда бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилди. Юртимизда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади. Бу ҳақда куни кеча давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойиши қабул қилинди. Мазкур тизимнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у масофадан туриб бошқарилади. “Ҳар битта тармоққа ноқонуний аралашув ҳолати автоматик равишда масофадан туриб масъул идораларда кўрилади”, деди Б. Мавлонов.

 

Истеъмолчи қандай ҳолатларда тармоқдан узилади?

Маълумки, Президентимиз Фармонида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия ресурслари учун қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчиларни тармоқдан узиш тартиби аниқлаштирилди. Унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчилар тармоқдан мажбурий узилади. Бунда қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари, юридик шахслардан эса энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тўлов ундирилади. Тармоқдан мажбурий узишнинг тартиб-таомиллари тегишли ҳужжатларда батафсил белгилаб қўйилди. Бунда имкон қадар адолат мезонлари асосида иш тутилади.

“Халқимиз шуни билиб олиши керакки, бундан буёғига “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” ходимлари хонадонма-хонадон юрмайди. Борган тақдирда ҳам уларга тўлов амалга оширилмаслиги керак. Фақат бюро ходимлари махсус намунадаги кийим ҳамда хизмат гувоҳномаларини кўрсатгандан кейин тўлов қилиш мумкин”, деди Б. Мавлонов.

Қайд этилганидек, бугунги кунда истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим қиладиган ва электрон тўлов тизимлари билан интеграциялаштирилган Уй-жой коммунал, электр ҳамда газ таъминоти хизматлари кўрсатишнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш ишлари жадал олиб борилаяпти.

 

Ҳаммаси оиладан бошланади

Халқаро пресс-клуб мажлисида аҳолининг тўлов маданиятини янада ошириш, бу ишни, аввало, оиладан бошлаш кераклиги алоҳида таъкидланди. Чунки ўрганишлар шуни кўрсатаяптики, пенсионерлар, даромади кўп бўлмаса-да, оддий оилалар имкон қадар энергия ресурслари учун тўловни мунтазам амалга ошириб келишмоқда.

— Маҳаллада хонадонма-хонадон юриб шунга амин бўлдикки, асосан, ўзига тўқ оилалар, тадбиркорларнинг газдан қарзи бор, электр энергияси учун тўловни муддатидан ўтказиб юбориш ҳолатлари кўп учрайди, — дейди Сергели туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Муқаддас Жамолиддинова. — Ваҳолонки, яқинда улар дабдабали тўй қилган ёки ҳали дунёни идрок этмайдиган чақалоқ учун байрам тадбирини ўтказишган бўлишади. Электр, газ учун тўлов вақти келганда эса, пайсалга солишга, ўзини иқтисодий ночор кўрсатишга уринишади. Биз бу ишлар нотўғри эканлигини кенг тушунтиришимиз керак. Чунки газ ҳам, электр энергияси ҳам чегараланган.

Мажлисда қатнашган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов исроф гуноҳи кабира эканлигини таъкидлади. Данғиллама тўй қилишдан, ҳуда-беҳуда маросимларга пул сарфлашдан олдин қарзлардан қутулиш кераклигини эслатди.

Қисқача айтганда, янги ташкил этилган тузилма соҳадаги кўзбўямачиликларнинг олдини олиб, аҳолини электр энергияси ҳамда газ тармоқларидан мақсадли фойдаланишга ундаши билан аҳамиятлидир.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup