XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 19 Июнь 2017

Эзгуликка йўналтирилган ташаббуслар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 9 июнь куни Қозоғистонда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг cаммитидаги нутқи халқаро экспертлик-таҳлилий доираларда кенг муҳокама қилинмоқда. Аксарият кузатувчилар фикрича, Ўзбекистон раҳбари томонидан Остона саммитида илгари сурилган ташаббуслар ШҲТнинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Хорижий оммавий ахборот воситаларида давлатимиз раҳбарининг минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фикр ва нуқтаи назари, ШҲТ доирасида ҳамкорликни янада равнақ топтиришга доир ташаббус ва таклифларининг амалий аҳамияти юқори баҳоланмоқда. Экспертларнинг билдиришича, Ўзбекистон ташкилотга янги аъзоларни қабул қилиш жараёнида муҳим ўрин тутди. Чунки ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2010 ва 2016 йилларда Тошкент шаҳрида ўтган cаммитида ташкилотнинг кенгайиши учун тамал тоши бўлган ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига янги аъзоларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом, Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон Деҳли ва Исломобод ташкилотга қабул қилиниши ҳисобига янада кенгайиши кўп қиррали ҳамкорликни бун-дан-да ривожлантириш, унинг халқаро миқёсдаги ролини мустаҳкамлаш учун принципиал жиҳатдан янги имкониятларни шакллантиради, деб билади. Масалан, Хитойнинг “Жэньминь жибао” нашрида ёзилишича, ушбу икки мамлакатнинг “ШҲТ оиласи”га қўшилиши муҳим сиёсий мақсадга — Ҳиндистон — Покистон муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади. Қолаверса, экспертларнинг қайд этишича, мазкур йирик мамлакатлар раҳбарларининг ШҲТ доирасида мунтазам учрашиб туриши Жанубий Осиёнинг ушбу муҳим давлатлари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур платформа яратади.

ШҲТнинг кенгайиши иқтисодий жиҳатдан ҳам қатор афзалликларга эга. Бу ташкилот аъзоларига Ҳиндистон ва Покистон портлари орқали дунё бозорларига чиқиш ҳамда бутун минтақанинг улкан транзит салоҳиятини кенг рўёбга чиқариш учун янги имкониятлар очади.

“Жэньминь жибао” газетаси шарҳловчиларининг таъкидлашича, Хитой ва Европа мамлакатлари ўртасида юк темир йўл қатновининг кўпайиши ШҲТга аъзо давлатларнинг савдо айланмаси изчил ўсишига олиб келади.

Шанхай ижтимоий фанлар академияси мутахассислари эътироф этганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли барпо қилинишини жадаллаштиришга оид таклифи “Осиё — Европа” йўл-транспорт тизимининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон учун ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш устувор йўналиш ҳисобланади. Бу ШҲТ маконида мавжуд долзарб муаммоларга ечим топишда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Британия Қироллик институти мутахассислари фикрига кўра, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация ло-йиҳаларининг ҳаётга татбиқ этилиши минтақада хавфсизликни ва барқарорликни кафолатлашнинг энг самарали усули саналади.

Чет эллик экспертларнинг таъкидлашича, ташкилот доирасида ҳамкорликда тадқиқотларни ривожлантириш учун мавжуд илмий салоҳиятдан унумли фойдаланиш зарурати ҳақидаги Ўзбекистон таклифи ҳам ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бунда етакчи илмий-тадқиқот муассасаларининг биотехнология, ген инженерияси, муқобил энергия, жумладан, қуёш, шамол, биогаз ва кичик гидроэнергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиши айни заруратдир. Чиндан ҳам, ШҲТга аъзо мамлакатлар улкан илмий салоҳиятга эга. Шубҳасиз, ундан фойдаланиш ташкилот доирасида ҳамкорликни сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга олиб чиқади. Шу сабабли экспертлар Ўзбекистоннинг конкрет амалий натижаларга эришишга қаратилган таклифи барча аъзо-давлатлар учун долзарб эканлигини ҳамда уларнинг манфаатларига хизмат қилишини алоҳида кўрсатишмоқда.

Халқаро кузатувчилар Президентимиз томонидан илгари сурилган яна бир таклифни алоҳида эътироф этаяпти. Яъни ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасида глобал ахборот маконида пайдо бўлаётган таҳдидлар мониторинги тизимини ташкил этиш ва уларга қарши курашиш тобора кучайиб бораётган хавф-хатарларга барҳам беришда амалий ечим бўлади. ШҲТ МАТТ ваколатлари кенгайтирилиши мазкур тузилманинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда самарали механизм сифатидаги ролини мустаҳкамлайди.

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, халқаро террорчилик ташкилотлари ўз сафини интернет имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда кенгайтириши тобора кескин тус олмоқда. Бундай шароитда халқаро ҳамжамиятнинг биргаликда саъй-ҳаракат олиб бориши жуда муҳим. Жавоҳарлаъл Неру номидаги университет ҳузуридаги Хитой ва Жануби-Шарқий Европани ўрганиш маркази таҳлилчиларининг айтишича, ёшлар орасида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси доирасида ҳамкорликдаги аниқ чора-тадбирларни жадаллаштириш долзарб вазифадир.

Шу маънода, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, комил инсон бўлиб вояга етиши, маърифий исломнинг эзгуликка, тинчликка ва сабр-тоқатга ундайдиган соф қадриятларини кенг тушунтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, таклифлар дунё ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Самарқанд шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг диний экстремизм, терроризм таъсирига -тушиб қолишининг олдини олиш, ёш авлод онгида бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришда амалий қадам ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон нафақат мусулмон дунёсида, балки бутун халқаро ҳамжамиятда ислом тамаддуни ривожланиши ҳамда маърифий исломнинг қадриятлари тарқалишининг бешиги сифатида тан олинган. Бугун ҳаётнинг ўзи биз танлаган йўлнинг тўғрилигини кўрсатмоқда. Шуни қайд этиш керакки, терроризмга ва диний экстремизмга қарши курашиш масалалари билан шуғулланадиган кўплаб эксперт ҳамда мутахассислар ушбу масалада якдил хулосага келишган. Яъни муайян террорчилик кўринишларига қарши нафақат қатъий чоралар кўриш, айни пайтда терроризм ғоясига қарши туришнинг самарадорлигини тубдан ошириш, унинг жамият тафаккурига кириб келиши йўлларига мустаҳкам тўсиқларни қўйиш зарур.

Остона саммитида Ўзбекистон ШҲТнинг асосий тамойилларини сақлаш ва ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида ўз нуқтаи назарини яна бир карра тасдиқлади.

Бугунги кунда дунё шиддат билан ўзгариб бораётган, ён-атрофимиздаги воқеалар жадал ривожланаётган, қарама-қаршилик ва можаролар кучайиб, жаҳон бозорларида беқарорлик ва мавҳумлик сақланиб қолинаётган бир шароитда ШҲТнинг Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган принципларга қатъий амал қилиш ва бундай ёндашувни янада -мустаҳкамлаш ўта долзарб аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбариятининг қарорлар қабул қилишда консенсус принципи сақлаб қолиниши ва барча тарафларнинг манфаатларини инобатга олишга содиқлиги ташкилотнинг ички бирдамлиги ва очиқлигини таъминлашда ҳамда унинг пароканда бўлиб кетишининг олдини олишда муҳим омил бўлади.

Экспертлар фикрича, Ўзбекистоннинг изчил ва ўзгармас нуқтаи назари туфайли ШҲТ тинчликпарвар ташкилот сифатида ҳеч қандай блокка қўшилмаслик йўлидан бормоқда. Саммит давомида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг ШҲТ фаолиятида иштирок этиш бўйича асосий вазифа ва устувор йўналишларни ишлаб чиқишдаги чуқур ўйланган ҳамда оқилона ёндашувини кўрсатди.

Аббос БОБОХОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган