XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 16 Июнь 2017

Расмиятчиликдан холи, очиқ ва шаффоф

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган сайёр қабулларда одамларнинг ҳақли эътирозига, сарсону -оворагарчиликларига сабаб бўлаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммо ва камчиликлар қатор вазирлик ҳамда идоралар, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари томонидан кўриб чиқилди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти жойида ечимини топди. Яна бир жиҳат шуки, сайёр қабуллар ортиқча расмиятчиликсиз, фуқароларга қулай ва энг муҳими, ўзларини ўйлантираётган муаммони эмин-эркин билдириши учун зарур шароитлар яратилгани ҳолда ташкил этилди.

— Қаранг, биргина фуқаронинг муаммосини ҳал қилиш учун камида тўрт нафар масъул жалб қилинган, — дейди Сирдарё туманида яшовчи Мирмурод Арабов. — Масалан, тиббиётга оид масалада бирламчи тиббиёт муассасаси, туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарларию соғлиқни сақлаш вазири ўринбосаригача бўлган мутасаддилар шай турибди. Сайёр қабулда кўп қатори менинг ҳам муаммоим ҳал бўлди. Бундан хурсандман, албатта. Бир пайтлар қабулхонаси эшиги олдида дардимизни айтиш учун навбат кутавериб чарчаганимиз — раҳбар ва мансабдор шахсларнинг эндиликда халқ ичига кириб, ўй-ташвишларимиз билан қизиқаётгани мени янада қувонтирди.

Меҳнат фахрийси Шербўта Примқулов ҳам тадбирдан ана шундай кўтаринки кайфиятда қайтди. Боиси, унинг Ховос шаҳарчасидаги сизот сувларнинг кўтарилиши оқибатида ноқулайликлар юзага келаётганлиги ва бунинг учун ҳудуддаги тик дренаж қудуқларни иш-латишни йўлга қўйиш кераклиги тўғрисидаги мурожаати ўз натижасини берадиган бўлди. Сардоба туманилик Муҳаммадқул Эшонқулов эса Пахтаобод шаҳарчаси билан “Гулистон” ва “Янгиобод”  фуқаролар йиғинлари ўртасида автобус қатновини йўлга қўйишга доир таклифи узоғи билан бир ой ичида ҳал бўлишини эшитиб, бу хушхабарни ҳамқишлоқларига етказишга шошилди.

— Кўпдан буён ҳудудимиздаги ташландиқ ерни обод қилсам, деб юрар эдим, — дейди Мирзаобод туманидаги Янгиовул маҳалласидан Шокиржон Қудратов. — Шу мақсадда 2016 йил ноябрь ойида туман ҳокимига хат билан чиқдим. Аммо аризам кўрилмай қолиб кетди. Сайёр қабулда ташаббусим нафақат қўллаб-қувватланди, балки сўраган еримдан фойдаланиш бўйича тегишли ҳужжатга ҳам эга бўлдим. 

Сайёр қабул туфайли Ховос шаҳарчасидан Мафтуна Абдусаломованинг ҳам тикув жиҳозлари олиб, уйида чеварлик қилиш истаги тез орада рўёбга чиқадиган бўлди. Унга тикув машинаси харид қилиши ва фаолиятини йўлга қўйиши учун тегишли банк кредит ажратиши бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, боёвутлик Гулсара Шерматова, Гулистон туманидан Хуршида Эшонқулова, Янгиердан Гулнора Нарзуллаеванинг мурожаатларида ҳам ана шундай эзгу ният мужассам.

— Фарзандимни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича мурожаатимга ижобий жавоб олдим, — дейди Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи Ирода Абдурасулова. — Шу билан бирга, ўзимга ишлашим учун касбга қайта тайёрлаш курсида ўқишим юзасидан мутахассислар маслаҳат бердилар. Уйга хурсанд қайтар эканман, хаёлимдан “Давлат фарзандим келажагига, оиламга шунчалик катта эътибор қаратмоқда. Хўш, мен унга қандай наф келтираяпман?” деган савол ўтди. Ва албатта, шаҳримиздаги бирор-бир ташкилот ёки корхона учун зарур мутахассислик бўйича ўқиб, фуқаролик бурчимни ҳалол меҳнатим орқали сидқидилдан бажаришга аҳд қилдим.

Дарҳақиқат, бугун жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар инсон ва унинг манфаатлари устуворлигини таъминлаётган халқчил институт сифатида намоён бўлиши билан бирга, одамларнинг шу азиз Ватанга меҳр-муҳаббатини, давлатга ишончини янада оширишга хизмат қилмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси раҳбарлигида вилоятимизда фуқаролар қабулини ўтказган гуруҳ фаолиятидан мурожаатлар билан ишлашнинг жуда кўп самарали жиҳатларини ўргандик, — дейди Сардоба тумани ҳокими Шукур Турсунов. — Одамлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳаза, таклиф ҳамда истакларини эшитиш ва кўмаклашиш ҳар бир раҳбарнинг кундалик ишига айланиши ҳаётий зарурат эканини яна бир карра чуқур ҳис қилдик. Айни чоғда мазкур механизм ҳудуддаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этишнинг бош омили ҳамдир. Биз, раҳбарлар халққа қанча яқинлашсак, хонадонма-хонадон юриб, одамлар билан қанча кўп мулоқотда бўлсак, бу давлат ва жамият учун бирдек наф келтиради.

Таъкидлаш лозимки, Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ўтказилган сайёр қабулларга 500 га яқин фуқаролар таклиф қилинди. Мурожаатларнинг мазмун-мундарижаси ҳам кенг бўлди: уй-жой олиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти, меҳнат ва бандлик, суд қарорлари ижро этилиши, судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишларининг кўрилиши, банк-молия ва солиққа тортиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, тадбиркорлик, коммунал хизмат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш...

Ўз навбатида, юқорида келтирилган масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан асосли хулосалар чиқарилди. Мисол учун, Давлат солиқ қўмитаси Сирдарё вилояти бош-қармаси бошлиғи Содиқ Боймуродовнинг фикрича, жорий қилинган солиқ имтиёзларининг амалиётда тўғри қўлланмаслиги ҳолатлари учраётгани айрим корхона ва ташкилотлар ҳисобчиларининг бу борадаги билими ҳамда малакасини ошириш кераклигини кўрсатмоқда. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси давлат кадастри бош бошқармаси бошлиғи Бахриддин Исомиддинов эса фуқароларнинг уй-жой ва бошқа иншоотларни лойиҳа асосида, тегишли қонунлар ва бош режага амал қилган ҳолда қуришлари учун аҳоли ўртасида ушбу ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш лозимлигини қайд этди.

Умуман, сайёр қабуллар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари олдида турган энг долзарб вазифаларни бажаришнинг аниқ ҳамда самарали механизмларини белгилаб олиш имконини бергани билан янада аҳамиятлидир.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган