XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 16 Июнь 2017

ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси биноси олдида Ҳиндистон ва Покистон давлат байроқлари кўтарилди

Пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитасида 15 июнь куни Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг давлат мадҳиялари янграб, давлат байроқлари кўтарилди.

Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзоси мақомига эга бўлгани муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси, вазирлик ҳамда идоралар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Носиров ва бошқалар -Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз фаолиятида ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорлик, маслаҳатлашув, биргаликда тараққий этишга интилиш тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда ўтган давр мобайнида нуфузли халқаро ташкилотга айланганини таъкидлади.

ШҲТнинг глобал иқтисодий-ижтимоий, халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммоларни бартараф этишдаги, дунёда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашдаги аҳамияти ҳамда таъсири ошиб бораётгани ташкилотга аъзо бўлиш, кузатувчи ва мулоқот бўйича шериклар қаторига қўшилиш истагини билдираётган мамлакатлар кўпаяётганида яққол намоён бўлмоқда.

Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзолигига қабул қилинди. Икки давлатнинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар ШҲТнинг 2016 йил Тошкентда ўтган саммитида имзоланган эди.

— Бугунги маросимда иштирок этиш мен учун катта шараф, — деди Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар. — ШҲТнинг Остона саммитида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан алоқалари узоқ тарихга бориб тақалишини, ўзаро ишонч ва ҳурмат сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликнинг асоси эканини таъкидлади. Ҳиндистоннинг ШҲТ аъзолигига қабул қилингани кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга кенг имконият яратади.

— Покистоннинг ШҲТ аъзолигига қабул қилинишини қўллаб-қувватлагани учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан миннатдормиз, — деди Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Риёз Ҳуссаин Бухорий. — Покистон ўзаро ишонч, тенглик, маданий хилма-хилликка ҳурмат билан ёндашув ва умумий ривожланишга интилиш тамойилларига тўла риоя қилади. Мамлакатимизнинг ШҲТ аъзолигига қабул қилингани унинг ташкилотга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини ҳар -соҳада янада ривожлантиришга улкан ҳисса қўшади. 

Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзоси мақомига эга бўлиши кўп томонлама ҳамкорликнинг янги уфқларини очишга, минтақа ҳамда дунёда тинчлик ва барқарорликни, изчил тараққиётни таъминлашда ШҲТ ролини оширишга хизмат қилади. ШҲТ фаолиятидаги савдо-иқтисодий алоқаларни, транспорт, инвестиция, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имконини кенгайтиради.

Нодира МАНЗУРОВА,

ЎзА мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+