XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 15 Июнь 2017

Ҳудудлардаги долзарб масалалар ўрганилди ва уларнинг аниқ ечими белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари Хоразм вилоятининг Боғот туманида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Ушбу ўрганиш натижалари халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши сессиясида танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Сессияда халқ вакиллари, қатор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари, жамоатчилик иштирок этди.

Даставвал айтиш керакки, туманда фуқароларнинг ҳаёт даражасини изчил юксалтириш, уларни безовта қилаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда қонун ҳужжатлари, Президент Фармон ва қарорлари ижросига жиддий эътибор қаратилаётир. Аҳоли билан очиқ мулоқотлар шуни кўрсатмоқдаки, боғотликлар мамлакатимизда жадал суръатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг таъсири ҳамда самарасини яққол ҳис қилмоқдалар ва мазкур ўзгаришларни мамнуният билан қўллаб-қувватлаяптилар.

Парламент вакиллари томонидан ҳудуддаги тиббий хизмат сифати ўрганилди. Дарҳақиқат, бу ерда аҳолига кўрсатилаётган патронаж ва тез ёрдам хизматларида олдинга силжиш бор. ҚВП ҳамда оилавий поликлиникаларнинг иш вақти аниқ белгилангани, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминланиш даражаси бирмунча ошгани ижобий ҳол, албатта.

Лекин туман ҳаётининг барча жабҳасида ҳам мана шундай ўнгланиш жараёни сезилмайди. Жумладан, аҳоли бандлигини ошириш борасида мутасадди идоралар иши бугунги кун талаблари даражасида эмас. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришда юзаки ёндашув сақланиб қолинмоқда.

Боғотда савдо ва маиший, коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам оқсаяпти. Электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотидаги аҳвол истеъмолчиларни қониқтирмайди. Туманда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга яратилган шароитларни, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини яхшилаш чораларини кўриш лозим.

— Ушбу ҳудудда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг осойишта, хотиржам яшашини кафолатлаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида прокуратура, ички ишлар ва бошқа манфаатдор идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамкорлигидаги ишларни янада кучайтириш замон талабидир, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсудбек Қурбонбоев. — Сессияда кўрилган шу ҳамда бошқа ижтимоий долзарб масалалар ечимига эришишда халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши ва маҳаллий депутатлар ўз ваколатлари доирасида фаол иштирок этиши айни зарурат ҳисобланади.

* * *

Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши сессиясида ҳам маҳаллий Кенгаш ҳамда унинг доимий комиссиялари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, депутатларни янада фаоллаштириш, парламент назоратининг таъсирчан механизмларини амалиётга татбиқ қилиш долзарб аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

Парламент аъзолари томонидан Сурхон воҳасининг ушбу туманида олиб борилган ўрганишлар давомида ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари, соҳа ва тармоқ идораларининг ўз вазифаларини қай йўсинда бажараётгани ҳар томонлама таҳлил қилинди.

— Ишчи гуруҳимиз уйма-уй юриб, 4 мингдан зиёд фуқаролар билан мулоқотда бўлди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Жумаев. — 230 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари билан суҳбатлашилди. Шу аснода аниқланган 154 та масаланинг 48 таси жойида ҳал этилди. Қолгани юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари ҳамда ташкилотларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.

Шеробод туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида муайян натижаларга эришилмоқда. Бироқ таҳлиллар мазкур йўналишда мавжуд айрим камчиликларни кўрсатиб берди. Гарчи ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони ўтган йилдагига нисбатан сезиларли даражада ўсган бўлса-да, аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб этиш бўйича имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Тадбиркорликни бошлаш учун тижорат банкларига мурожаат қилган 4 минг 530 фуқаронинг 37 фоизига кредитлар ажратилган, холос. Ўтган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида 62 та лойиҳа амалга оширилган, лекин лизинг, меҳмонхона хизмати, маиший техникаларни таъмирлаш, кимёвий тозалаш сингари зарур хизмат турлари йўлга қўйилмаган.

Туманда электр тармоқлари корхонаси хизматидан кўпчилик норози. Бундай ҳолатни, шунингдек, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Қолаверса, маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ишларини ҳам намунали, деб бўлмайди. Чиқинди ташувчи атиги 6 та автомашина ҳар 7 — 10 кунда бир маротаба аҳоли пунктларидан чиқиндиларни олиб кетади. Бу эса атроф-муҳит ободлигига, мусаффолигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тумандаги қишлоқ врачлик пунктларида зарур дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги, тез тиббий ёрдам шохобчалари телефон алоқасига тўлиқ уланмагани, бундан ташқари, мавжуд 69 та умумтаълим мактабининг 15 таси капитал реконструкцияга муҳтожлиги, салоҳиятли педагог-кадрлар етишмаслиги оғриқли масалалар қаторига киради.

Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада самарали ташкил этиш жуда муҳим. Ишчи гуруҳи ўрганишларида аниқландики, тумандаги 22 та таянч пункти биноси таъмирталаб аҳволда ва профилактика инспекторлари учун етарли шароитлар яратилмаган. Умуман айтганда, жорий йилнинг дастлабки 4 ойида ҳудудда 69 та жиноят содир бўлгани туман ички ишлар бўлими фаолиятидаги камчиликларни кўрсатади.

Сессияларда белгиланган ҳар бир масала юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларининг ахбороти эшитилди. Ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар белгиланди. Якунда тегишли қарор қабул қилинди.

Ойбек РАҲИМОВ,

Илҳом РАҲМАТОВ.

«Халқ сўзи» мухбирлари.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+