XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 15 Июнь 2017

Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш суд ходимларидан катта масъулият ҳамда фидойиликни талаб этади

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ тизими соҳасида улкан ислоҳотлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, кейинги пайтларда соҳага оид жадаллашган саъй-ҳаракатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва алоҳида назорати доирасида кечаётир. 

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг иштироки, нутқ сўзлагани суд тизими ходимлари учун улкан амалий аҳамиятга молик воқеа бўлди.

Президентимиз ўз нутқида соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни рўй-рост кўрсатиб, истиқболдаги қатор долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳақли равишда таъкидланганидек, ўз ечимини кутаётган хато ва камчиликлар талайгина. Шу -боисдан Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мус-тақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган.

Шу маънода, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил қилингани бу йўналишдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётганининг тасдиғи сифатида эътироф қилинди.

Судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилгани тизим ривожи йўлида муҳим қадам бўлгани қайд этилди.

Айниқса, фуқароларнинг суд идораларида сарсон-саргардон бўлишининг олдини олиш, ишларни ўз вақтида кўрмасдан, одамларни овора қилган суд ходимларига муносиб баҳо бериш зарурлиги қатъий таъкидланди. Шу мақсадда илгари сурилган муҳим бир фикр — ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиш ҳақидаги таклиф иштирокчилар томонидан тўлиқ маъқулланди.

Бугунги кун кечагидан буткул фарқ қилади. Одамлар ҳам аввалгидек эмас, улар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билади. Буни юртдошларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига бўлаётган мурожаатлари салмоғидан ҳам билиш мумкин. Ана шу мурожаатлар орасида суд идоралари ва судьялар фаолияти билан боғлиқлари кўп эканлиги соҳага ўз умрини бағишлаган ҳар бир ходимни жиддий мулоҳазага ундайди. Биз аслида инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоячиси бўлишимиз керакмасмиди... Модомики, суд корпуси халқимизнинг дарди билан яшаб, уларнинг ишончини қозонмас экан, халқнинг юқори баҳосини олмас экан, судьяларимиз фаолиятининг самараси бўлмайди.

Шу ҳолат давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида қайд этилди: “Асосий мақсадимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир”.

Бу биз, суд органлари ходимларидан катта масъулият ҳамда фидойиликни талаб этади.

Судья ахлоқи билан боғлиқ масала ҳам барча замонда долзарб бўлиб келган. Зеро, одамлар тақдири, таъбир жоиз бўлса, ҳаёти судьялар қўлида экан, бу лавозимда фақат ва фақат адолат яловини маҳкам тутган инсонлар фаолият олиб бориши зарурлигини кўрсатади.

Юртбошимиз ушбу масалага ҳам жиддий эътибор қаратди. Айниқса, соҳани яхши билмайдиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган юрист кадрлар ҳеч қачон судья лавозимига тайинланмаслиги керак, деган фикри ҳаётийлиги билан жуда қимматлидир.

Маънавий жиҳатдан юксак инсонлар судьялик лавозимида фаолият олиб борса, аҳоли суд идораларида сарсон-саргардон бўлмайди, ортиқча овора бўлиш ҳолатлари барҳам топади. Шундан келиб чиқиб, нутқда ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда ойига камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиш ҳамда суд ходимлари ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши билан боғлиқ амалиётни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифлар илгари сурилдики, булар пировардида кўрсатиб ўтилган салбий ҳолатларни бартараф этишда қўл келиши, шубҳасиз.

Шуларга уйғун равишда судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ихтисослаштирилган ўқув муассасаси — Одил судлов академиясини ташкил этиш таклифи билдирилди. Бу суд ходимларининг билими, малакаси ва масъулиятини ошириш орқали одил судлов амалиётини тўлиқ таъминлаш имконини беради.

Бундан ташқари, халқ олдида обрў-эътибор қозонган судьяларнинг ҳаёт йўли, одил судловни амалга оширишдаги ижобий тажрибаларни кенг оммалаштириш учун “Судьялар клуби” ва “Суд ҳимоясида” рукнлари остида марказий телеканаллар ҳамда газеталарда мунтазам равишда туркум кўрсатув ва мақолалар эълон қилиб бориш ҳақида амалий фикр илгари сурилганлигини ҳам мамнуният билан айтмоқчимиз. Зеро, бу олдимизга қўйган устувор мақсад — одил судловни рўёбга чиқаришимизда муҳим аҳамият касб этади, албатта.

Умуман, бугун халқ орасига кириб бориш, уларнинг дарди билан яшаш, керак бўлса, муаммоларини жойида ҳал этиш ҳар бир давлат хизматчисидан, шу жумладан, судьялардан ҳам катта фидойилик талаб этади.

Судьялик улкан ақл-заковат ва кўп йиллик ҳаётий тажрибани, интизом ва покизаликни тақозо қиладиган масъулиятли, мураккаб, шу билан бирга, шарафли касб ҳисобланишини ҳар бир судья ҳар доим ёдида тутиши шарт!

Убайдулла МИНГБОЕВ,

Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий

қўллаб-қувватлаш жамоатчилик

Маркази раиси,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган