XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 15 Июнь 2017

ШҲТ Остона саммитининг аҳамияти дипломатлар эътирофида

Ўтган ҳафтада минтақамиз ҳаётида ўз ёрқинлиги ва эътиборга сазоворлиги билан кенг аҳамият касб этувчи муҳим воқеалар бўлиб ўтди. Бу, биринчи навбатда, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остона шаҳрида ўтказилган саммити ва унинг якунлари, шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Марказий Осиёдаги бешта давлатга амалга оширган ташрифи бўлди.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган бир қатор дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари беқиёс аҳамиятга эга ушбу воқеалар ҳақидаги мулоҳазаларини “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан ўртоқлашдилар.

 

СУНЬ Лицзе, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Қозоғистонда ўтган ШҲТ саммити Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга аъзоликка қабул қилиниши муносабати билан ҳам улкан воқеа бўлди. Аминманки, ташкилотнинг кенгайиши унинг келгуси ривожланиши учун янги куч ҳамда рағбат беради. Бу мазкур тузилманинг юқори нуфузга эгалиги ва яшовчанлигидан далолатдир.

Бундан ташқари, Остона учрашувлари доирасида қабул қилинган Экстремизмга қарши курашиш бўйича конвенция ШҲТ маконида барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун ўта муҳимдир.

Раислик қилиш эстафетасини Хитой қабул қилиб олди. Биз тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, “уч ёвуз куч” — экстремизм, терроризм, айирмачиликка қарши курашиш ҳамда аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, шунингдек, бошқа соҳалардаги ҳамкорликни жадаллаштириш борасидаги фаолиятни давом эттирамиз. Шу билан бирга, ШҲТ маконида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ва халқларнинг яқинлашувини ривожлантиришга кўмаклашамиз.

Марказий Осиё ҳаётида содир бўлган сўнгги муҳим воқеалар қаторида БМТ Бош котиби А. Гутерришнинг мазкур минтақага ташрифи алоҳида эътиборга сазовордир. Унинг ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиши, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларига ташрифи ташкилотга халқаро ҳамжамиятда улкан аҳамият қаратилишини яна бир бор тасдиқлайди.

Ташриф чоғида БМТ Бош котиби инқироз кўламини яққол кўриш мумкин бўлган Оролбўйи ҳудудига ҳам борди. Биз ушбу масалага катта эътибор қаратаётганимизни ва мазкур глобал муаммони биргаликда ҳамда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирган ҳолда бартараф этиш мумкин, деб ҳисоблашимизни таъкидлашни истардим.

 

Ерик УТЕМБАЕВ, Қозоғистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— ШҲТ саммитида 11 ҳужжат қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар аҳамиятидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз фаолиятининг янги босқичига кўтарилди. Ўтган йили Тошкентда берилган туртки минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишда жипслаштирувчи омил бўлиб хизмат қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси вазифаларини кибержиноятчиликка қарши курашиш йўналиши бўйича кенгайтириш ва ахборот технологиялари соҳасида биргаликда фаолият юритувчи тузилма ташкил этиш борасидаги ташаббуслари ўта муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Винод КУМАР, Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Энг аввало, Ҳиндистоннинг ШҲТ аъзолигига қабул қилиниши биз учун улкан шараф эканлигини қайд этмоқчиман. Мамлакатимизнинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириши масаласида бизни доимо қўллаб-қувватлагани ва ёрдами учун Ўзбекистонга ташаккур айтамиз.

Биз ШҲТ аъзолари билан изчил ҳамкорлик олиб боришга ҳамда ташкилотнинг ривожига ўз муносиб ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Жумладан, бу борада терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўналишлари устувор саналади.

Саммит доирасида бўлиб ўтган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев учрашуви ижобий ҳамда дўстона кайфиятда кечди. Ҳукуматимиз раҳбари таъкидлаганидек, Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзо бўлиши кўплаб йўналишлардаги ўзбек — ҳинд алоқалари ривожига жўшқинлик бағишлайди. Иккала етакчи кенг кўламли, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасида товар айирбошлашни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, минтақавий аҳамиятга эга бўлган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Орол денгизи инқирози оқибатларини бартараф этиш бўйича муҳим қадамларни қўйди. ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик мазкур масалага янада катта эътибор қаратиш ва энг самарали натижаларга эришиш учун замин яратишига ишонаман.

 

Риёз Ҳуссаин БУХОРИЙ, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— ШҲТ Давлат раҳбарларининг навбатдаги мажлисида тарихий воқеа юз берди — бизнинг мамлакатимиз ушбу ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Биз мазкур тузилмага аъзо бўлиш учун зарур талабларни қадам-бақадам амалга оширдик. Шу ўринда таъкидламоқчиманки, Покистон ШҲТнинг асосий тамойилларига, энг аввало, тенглик, ўзаро ишонч, маданий хилмахилликни ҳурмат қилиш ва умумий ривожланишга интилиш қоидаларига тўла риоя этади.

Ушбу ташкилот доирасидаги ҳамкорлик мамлакатимиз ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Покистон ҳамда ШҲТга аъзо давлатларни маданий яқинлик, иқтисодиётнинг ўзаро бир-бирини тўлдириши, кўплаб масалалар юзасидан умумий манфаатларнинг мавжудлиги боғлаб туради.

Биз минтақада тинчлик ва барқарорликнинг, терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашиш, мустаҳкам алоқаларни ривожлантиришнинг бардавом бўлишига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз. Жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан энергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласида ҳам. ШҲТ Котибияти ҳамда Минтақавий аксилтеррор тузилмасида мавжудлиги туфайли Исломобод ташкилот фаолиятида самарали ўринни эгаллашга умид қилади.

Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТ таркибига кириши натижасида ташкилот сайёрамизнинг қарийб 45 фоиз аҳолисини бирлаштиради, унга аъзо давлатларда дунё ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизи ишлаб чиқарилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҳукуматига Покистоннинг ташкилотга қўшилиши жараёнидаги қимматли ёрдами учун миннатдорлик билдиришни истардим. Остона саммити доирасида мамлакатимизнинг Бош вазири ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашишди ҳамда муносабатларни мустаҳкамлаш орқали минтақада барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлларини муҳокама қилдилар.

З. АЗИЗХОНОВА суҳбатлашди.

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+