XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 24 Май 2017

Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўлам касб этган. Мамлакатларимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида ҳам яқин алоқалар йўлга қўйилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи барча даражадаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқалар ҳам янада мустаҳкамланмоқда. 

Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцев мамлакатимизга ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Ўзбекистон Республикаси Президенти билан учрашув жуда мазмунли бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг ҳуқуқ-тартибот тизими ва соҳа ходимлари фаолиятини чуқур билиши мени ҳайратга солди.

Ўзбекистонда жамоат тартибини сақлаш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратилган шароитлар билан танишдик. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизда катта таассурот қолдирди. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига татбиқ этиш мумкин бўлган жиҳатларни белгилаб олдик. 

Учрашувда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони жамоатчилик фикри бўлиши зарурлиги таъкидланди. Бу жуда тўғри фикр. Тизим ходимлари фақат ҳисобот ёки статистика маълумотларига асосланиб хотиржамликка берилиши мумкин эмас. Уларнинг иши натижасини одамлар сезмагунча ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини самарали, деб бўлмайди. 

Бугун имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка оид ҳужжатни амалий мазмун билан тўлдириб борамиз. 

А. САМАДОВ,

ЎзА мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган