XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 23 Май 2017

Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон — Европа Иттифоқи парламентлараро ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Европа парламенти депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Европа парламенти ўртасидаги алоқалар Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув асосида йўлга қўйилган бўлиб, мазкур ҳужжатда парламент даражасидаги сиёсий мулоқотлар Парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Шунга мувофиқ, 1999 йилда Ўзбекистон — Европа Иттифоқи парламент ҳамкорлиги қўмитаси ташкил этилди. Олий Мажлис ва Европарламент ҳамкорлигини, хусусан, Ўзбекистон — Европа муносабатларини фаоллаштириш унинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Шунингдек, қўмита мамлакатимизнинг турли даражадаги ташаббусларини Европа парламенти ҳамда Европа Иттифоқида илгари суришда кўмаклашади.

Қўмита воситасида Европа парламенти депутатлари Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилинмоқда. Қўмита Ўзбекистон парламенти ҳамда Европарламент томонидан ташкил этиладиган турли халқаро тадбирларни ўтказишда ҳам ёрдам кўрсатиб келмоқда. 

Давра суҳбатида келгусида Олий Мажлис ва Европарламент ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, тараққиётга кўмаклашиш масалалари бўйича Ўзбекистон — Европа Иттифоқи ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчиларга Ўзбекистонда демократик давлат қуриш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг маълумотлар берилди. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тақдимоти ўтказилди. 

Европа парламенти аъзолари Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари, тузилмаси ва салоҳияти, бизнес  юритиш учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар, ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик улушининг ортаётгани ҳақида хабардор қилинди. Демократик жараёнларни амалга ошириш ва жамиятнинг ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўрни ортиб бораётгани, миллий парламент фаолиятининг асосий йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Европарламент депутатлари ҳам Европа мамлакатларида содир бўлаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларга доир маълумотларни тақдим этди. Айни чоғда улар Ўзбекистонда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаларига ижобий баҳо бердилар. Қолаверса, ўз чиқишларида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтишди. 

— Биз 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик, — деди Европа парламенти депутати Ю. Винклер. —  Қайд этиш жоизки, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ЕИ учун ҳам жуда долзарб. Иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига аҳолининг бандлигини таъминлашга тааллуқли масалалар шулар жумласидандир. Одамлар, хусусан, турли миллат ва элатлар вакиллари билан мулоқот ўрнатилганлигини муҳим воқеа сифатида алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Бизнинг делегациямиз мамлакатингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ўрганди. Уларни ижобий баҳолаган ҳолда, яна шуни   таъкидламоқчимизки, кўзда тутилган вазифалар аниқ натижага қаратилгани билан эътиборга молик. Биз Ўзбекистонга ҳурмат билан муносабатда бўламиз ҳамда мўлжалланган лойиҳаларни рўёбга чиқаришни қўллаб-қувватлашга, изчил ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.    

— Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳақида кенг кўламдаги маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилади, — деди Европа парламенти депутати И. Эртуг. —  Шу боис мулоқот ва очиқлик халқаро ҳамжамият учун муҳим роль ўйнайди. Ўз-бекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича дадил қадамлари, шу жумладан, пар-ламентлараро ҳамда бошқа турли ташкилотлар фаолиятида иштирокини юқори баҳолаймиз. Ўзаро ахборот алмашинуви мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга имкон беради. Шу жараёнда, шубҳасиз, парламент фаолияти муҳим ўрин эгаллайди. Тадбир доирасида Ҳаракатлар стратегияси тақдимоти шундан далолат берадики, Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни изчил рўёбга чиқаришга, хусусан, унда белгиланган муҳим вазифалардан бири — парламент ролини мустаҳкамлашга киришди. Европарламент вакили сифатида айтишим жоизки, Ўзбекистон парламенти билан ҳамкорлик қилиш биз учун долзарб ҳамда устувор йўналиш ҳисобланади. Негаки, мамлакатингиз ўзининг географик жойлашуви жиҳатидан Марказий Осиё минтақасида муҳим ўрин тутади.       

Йиғилишда парламентлараро ҳамкорликни янада кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Зиёда АШУРОВА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган