XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 19 Май 2017

Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида

Хабар қилинганидек, 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Тадбир Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Юқори даражадаги ушбу форум экстремизм ҳамда терроризмга қарши кураш, бағрикенглик ва бирга яшаш қадриятларини илгари суриш ҳамда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ислом дунёси ҳамда АҚШ ўртасида янги шерикликни ўрнатишнинг йўлларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Саммитга Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатлар, АҚШ, БМТ, ИҲТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг бош котиблари таклиф этилган.

Юқори даражадаги мазкур учрашув чоғида Саудия Арабистони Подшоҳи, АҚШ Президенти, бошқа давлатлар етакчилари, жумладан, Ўзбекистон раҳбарининг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Тадбир доирасида саммит қатнашчиларининг Экстремистик мафкура билан курашиш бўйича халқаро марказ қурилаётган жойга бориши ва унинг пойдеворига биринчи ғишт қўйилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: республикамиз ҳозирги пайтда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. 

Ўтган йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтган эди. “Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” мавзуи мазкур сессия кун тартибининг асосий ғояси этиб белгиланган ҳамда ушбу мавзу Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти -Ислом Каримов томонидан дунё халқлари, ўз халқи тақдири, бугунги мураккаб шароитда муқаддас динимизнинг аҳамияти ҳақидаги чуқур мулоҳазалар натижаси сифатида таклиф этилган эди.

Ўшанда Шавкат Мирзиёев мазкур кенгаш 43-сессияси иштирокчиларининг олдида нутқ сўзлар экан, айнан маърифат ва таълим башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланишини, инсонларни эзгуликка даъват қилишини, саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундашини қайд этган эди. Муқаддас ислом динимиз бизга айнан шуни ўргатади. Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, бундай ёндашув — давр талаби.

Шуни қайд этиш жоизки, давлат арбоблари, экспертлар, дин уламолари хорижда Ўзбекистонни маърифий ислом, динлараро сабр-тоқатлилик, миллатлараро ҳамжиҳатлик намунаси деб аташади. Масалан, яқинда мамлакатимизга ташрифи чоғида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн турли конфессия ҳамда маданий марказлар вакиллари билан учрашган эди. Юксак мартабали комиссар бу ташкилотларнинг миллатлараро муносабатлар ва -уйғунликни рағбатлантириш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида қайд этган эди.

Шу билан бирга, БМТ Олий комиссари томонидан жорий йилда қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масаласи махсус бандларда ўз ифодасини топгани таъкидлаб ўтилди.

Дарҳақиқат, юқорида қайд этилган сифатлар олиҳиммат халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, унинг буюк фарзандлари нафақат ислом тараққиётига, балки бутун инсоният цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган. Мусулмон дунёсида Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрори Валий, Абу Мансур Мотуридий сингари буюк сиймоларнинг табаррук номлари эҳтиром билан тилга олинади.

Ислом оламида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари тўпламининг ишончли манбаи сифатида эътироф этилган “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами “Барча муҳаддислар устози” бўлмиш Имом Бухорийнинг кўп йиллик фидокорона изланишлари самарасидир. Дунё мусулмонлари бу табаррук зот туғилган Бухорои шарифга боришга ҳамда унинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилишга интилади.

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+