Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 19 Май 2017

Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, бу йил Ўзбекистон билан Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳада изчил ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 11 — 13 май кунлари Хитой Халқ Республикасига амалга оширган давлат ташрифи, 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” форумидаги иштироки чуқур рамзий маънога эга бўлиб, бу ҳар иккала давлат муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш баробарида, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Юксак мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов қабул қилди. 

Қайд этилганидек, ҳозирги вақтда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашда икки томонлама сиёсий мулоқотни ривожлантириш муҳим омил ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Хитойдан турли даражадаги делегациялар бир неча бор ташриф буюргани, ўз навбатида, Ўзбекистон парламенти вакиллари ҳам Хитойда бўлгани мулоқот алмашувлари таъминланишида алоҳида ўрин тутмоқда. Мунтазам ўтказилаётган учрашувлар икки мамлакат олий давлат вакиллик органлари фаолияти билан танишиш, амалий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини бераяпти. 

Мулоқот чоғида меҳмонларга Ўзбекистондаги икки палатали парламент фаолияти ҳақида ахборот тақдим этилди. Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, ривожлантириш бўйича тадбирлар ташкил қилиш, қонун ижодкорлиги ва ахборот-таҳлил фаолиятида тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди. Бу борада Олий Мажлисда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан ҳамкорлик бўйича яқинда ташкил этилган Парламентлараро гуруҳ фаолияти катта аҳамиятга эга. Унинг самарали иш олиб бориши зарурлиги айтиб ўтилди. 

Ўз навбатида, Ван Чэн самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга оширган давлат ташрифини юксак баҳолади ҳамда бу ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга кенг йўл очишини таъкидлади.

—  Ўзбекистон ва Хитой ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда ҳам муҳим роль ўйнайди, — деди Ван Чэн. —  Таъкидлаш жоизки, 25 йил мобайнида мустаҳкамланган Ўзбекистон ҳамда Хитой мулоқоти минтақавий ва стратегик аҳамиятга эга кўплаб масалалар бўйича самарали ҳамкорликка асосланган. Иккала давлатдаги ислоҳотлар стратегик дастурлар асосида олиб борилмоқда. Қонун устуворлигини таъминлаш мазкур ҳужжатларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатларимиз парламентлари ўртасида тажриба алмашиш бу борада долзарб саналади.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР