XS.UZ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати Устувор вазифалар, истиқболли таклифлар Қоялар бағридаги музей Полвонларимиз — қитъа чемпионлари Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Самимий қутловлар Қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавий тизимга ўтказиш — давр талаби Одамлар розилиги, юрт ободлиги Фуқароларимиз мамлакатимиздаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда Халқ қабулхоналари Солиқ маъмуриятчилигида тадбиркор манфаати устувор бўлади Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа Янги телерадиоканал — эфирда Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари Замонавий Ўзбекистон тараққиётида янги саҳифа Парламент ёшлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси Яхшилик асло унутилмайди Нефть-газ саноатида илк кластер яратилади 123,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди Тарихий кошин юртимизга қайтарилди Тадбиркорликнинг самарали тармоғи Қалб қўри, меҳри ва саховати тафтидан ўнлаб истеъдодли санъаткорлар камолга етди Режасини ўзгартирмайди
  • 19 Май 2017

Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони инсон омили устуворлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганига бугун барчамиз гувоҳмиз. Ушбу ҳужжат асосида туман, шаҳар ҳамда вилоятларда ташкил қилинган Халқ қабулхоналари давлат идоралари фуқароларнинг қонуний манфаатлари йўлида бор имкониятларини сафарбар этишида муҳим ўрин тутаётир.

Хусусан, Навоийда вилоят, туманлар, шунингдек, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари Халқ қабулхоналари  фаолияти йўлга қўйилган. Қабулхоналар зарур ахборот воситалари ҳамда адабиётлар билан тўлиқ таъминланган. Шунингдек, мурожаат билан келган фуқаролар учун Она ва бола, тиббиёт хоналари, кутиш зали мавжуд.

— Халқ қабулхонасига кирсангиз, масъул ходимларнинг муомаласидан, яратилган шарт-шароитлардан баҳридилингиз очилади, — дейди Навоий шаҳридаги Гулистон мас-сивида истиқомат қилувчи Обида Ботирова. — 2016 йили ҳомиладорлик ҳамда туғиш таътилига чиқиб, бунинг учун тўланадиган нафақа пулларини олишда қийналдим. Халқ қабулхонасига мурожаат этганим сабаби ҳам шу эди. Бир ҳафта ўтмаёқ, мурожаатим қаноатлантирилди. Нафақа пулларим ишлаган корхонам томонидан тўлиқ тўлаб берилди.

Шу ўринда вилоят ва шаҳар, туман Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми шикоят ҳамда аризалардан иборат эканини таъкидлаш жоиз.

— Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини унутмаслик лозим, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Раҳмат Маматов. — Давлатимиз раҳбари айтганидек, сансалорликдан қийналган фуқаро унинг мурожаатига беэътибор раҳбардангина эмас, жамиятдан норозилик кайфиятига келади. Афсуски, мурожаатларда баён этилган ҳолатларнинг аксарияти мутасаддиларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги ҳамда масъулиятсизлиги оқибати бўлиб, ўз вақтида, ўз жойида бартараф қилиш мумкин бўлган масалалардир. Ҳозирги пайтда мурожаатларнинг амалдаги қонунчилигимизга қатъий риоя этган ҳолда, белгиланган муддатларда ечимини топиб, ҳар бирининг ижросини қаттиқ назоратга олмоқдамиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига сафари чоғида мазкур Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишар экан, давлат идоралари ва фуқаро муносабатларини такомиллаштириш, муаммоларни ҳал этишда янги ҳамда самарали механизм сифатида яратилган бу тизим халқ билан мулоқот имкониятларини янада кенгайтириши билан бирга, аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиши лозимлиги юзасидан тавсия ва топшириқлар берган эди. Бу ерда олиб борилаётган ишлар негизини ана шу тамойиллар ташкил этади. 

Навоийлик Абдуҳаким Тошниёзов шаҳарнинг Йўлдош қўрғонида 2012 йили 40 сотих ташландиқ ерни олиб, боғ яратган. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида қилган мурожаатлари эса турли мутасадди ташкилотларнинг масъулиятсизлиги туфайли пайсалга солиб келинганди.  

— Халқ қабулхонасига қилган мурожаатим уч кунда ижобий ечимини топди, — дейди Абдуҳаким Тошниёзов. — Каттаю кичик раҳбарлардан фақат халқ дарди билан яшаб, уларни рози қилишга ундаётган давлатимиз раҳбаридан ғоят миннатдормиз. 

Ойлар ва ҳатто узоқ йиллар давомида ўз муаммоси билан турли идоралар эшигига бош урган, Халқ қабулхонаси кўмагида бундай сарсонгарчиликлари барҳам топган фуқаролар кўплаб топилади. Табиийки, уларнинг шижоати ортиб, ғайрату салоҳиятини оиласининг, элу юртнинг фаровонлигига йўналтиради. Шунинг баробарида, маҳалла ҳамда ҳудудда маънавий муҳит барқарорлиги таъминланиб, қатор ижтимоий муаммоларнинг олди олинади. 

Халқ қабулхонасига мурожаат этган Кармана туманидаги Янгиариқ маҳалласида истиқомат қилувчи ўайрат Пардаев ўғли ва турмуш ўртоғини ўз уйига беш йилдан буён рўйхатдан ўтказа олмай овора эди.

— Мурожаатимиз атрофлича кўриб чиқилиб, ҳовли-жойимизни расмийлаштиришдаги камчиликлар ҳам шу аснода бартараф этилди, — дейди ў. Пардаев. — Кўп йиллик ташвишимиз барҳам топганидан  беҳад мамнунмиз.

Шунингдек, Халқ қабулхоналарига кўпчилик номидан билдирилган мурожаатлар сайёр қабул кўринишида жойларда ўрганилиб, ечими топилмоқда. Шундай қабуллардан бири яқинда Хатирчи туманидаги Боғчакалон маҳалласида ўтказилди. Мазкур маҳалланинг Тинчлик, Боғчакалон, Тамабаҳрин ҳудудларидаги 180 хонадон жорий йилнинг 22-23 март кунлари бўлиб ўтган жала туфайли турли даражада талафот кўрган эди. Сайёр қабулга вилоятнинг қатор ташкилот ва корхоналари раҳбарлари ҳам жалб этилиб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш юзасидан аниқ манзилли ҳамда муддатли чора-тадбирлар белгиланди.

Умуман айтганда, Халқ қабулхоналари аҳолининг турли оворагарчиликларига сабаб бўлаётган ҳаётий масалаларни ҳал этишдан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, раҳбар ва мансабдор шахсларда ҳисобдорлик ҳамда масъулият ҳиссини  кучайтиришда ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+