XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 18 Май 2017

Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида

Хабар қилинганидек, 19-20 май кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан мазкур мамлакатда бўлади.

Режалаштирилган олий даражадаги учрашув республикамиз раҳбарининг жорий йил 6-7 март кунлари қардош мамлакатга буюрган биринчи давлат ташрифининг мантиқий давомидир. Эслатиб ўтамиз: ушбу беҳад самарали учрашув ҳамда музокараларнинг асосий натижаси ўлароқ, икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга, стратегик шериклик даражасига чиқди. Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон -Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси барпо қилинган биринчи маскан Туркманистон бўлди. Мазкур давлат ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида ушбу ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатларимиз ўртасида эришилган келишувларни ҳаётга изчил татбиқ этиш учун Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 мартдаги Фармойиши билан ҳамкорликнинг -алоҳида соҳалари бўйича амалий ҳаракатларнинг тегишли режалари (“Йўл хариталари”) тасдиқланди.

Олдинда турган ташриф дастурида икки давлат раҳбарларининг учрашуви, мамлакатлар расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар назарда тутилган бўлиб, уларда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилади.

Ташриф доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ҳамда идоралари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, “Аваза” Миллий сайёҳлик зонаси инфратузилмаси билан танишув, мазкур ҳудуднинг спорт мажмуаси ҳамда бошқа объектларни кўздан кечириш режалаштирилган.

“Аваза” Миллий сайёҳлик зонаси — Туркманистон Президенти ташаббуси билан Каспий денгизи соҳилида барпо этилган дам олиш зонаси бўлиб, у ерда болалар ва катталар учун санаторий ҳамда соғломлаштириш мажмуалари жойлашган.

Бу маскан нафақат алоҳида жуғрофий ўрни, шаффоф денгиз суви, мусаффо, қумлоқли чўмилиш қирғоқлари ва мўътадил иқлими, балки сон-саноқсиз минерал булоқлари ҳамда уларнинг шифобахш хусусиятлари билан ҳам эътиборга тушган.

Шуни алоҳида айтиш керакки, ҳозир ушбу дам олиш масканида Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари дам олишмоқда.

Қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона ҳамда яхши қўшничилик ришталари ва икки давлат раҳбарлари даражасида қарор топган, ўзаро ишончга асосланган мулоқот Ўзбекистон — Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳар томонлама кенгайиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Масалан, Тошкент ва Ашхобод халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаяпти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамда бошқа бир қатор халқаро тузилмалар доирасида яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ҳар икки давлат ўхшаш нуқтаи назарларга эга.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон ҳамда Туркманистоннинг савдо-иқтисодий салоҳияти бир-бирини ўзаро тўлдиради. Жумладан, мамлакатимиздан транспорт хизматлари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электр ва механика ускуналари, металл буюмлар ҳамда турли соҳаларни қамраб олган хизматлар Туркманистонга етказиб берилади. Ўз навбатида, нефть маҳсулотлари, пропилен полимерлари ва бошқа кимёвий товарлар республикамизга келтирилади.

Салоҳият ҳамда ресурсларни ҳаётга татбиқ этишда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси муҳим ўрин тутмоқда. Мазкур комиссиянинг сўнгги йиғилиши 2017 йил январида Ашхободда бўлиб ўтди.

Транспорт жабҳаси икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудуди орқали Туркманистонга, Туркманистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга юк ташилади. Давлатларимизнинг ўзаро интеграциялашган автомобиль ҳамда темир йўллари учинчи давлатлар учун ҳам транзит вазифасини ўтамоқда. Амударё устида қурилган автомобиль ва темир йўл кўприклари бунинг ёрқин мисолидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юқорида қайд этилган давлат ташрифи чоғида мазкур кўприкларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Бундай замонавий ҳамда йирик иншоотларнинг ишга туширилиши фақат ўзбек ва туркман халқларининг фаровонлигига хизмат қилибгина қолмасдан, глобал иқтисодий ривожланиш жараёнига муваффақиятли интеграциялашишга кучли туртки беради, сармоялар оқимини таъминлайди, икки мамлакат ҳамда бутун Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини оширади.

Аждодларимизнинг илмий, маънавий-маданий ва адабий мероси халқларимизнинг умумий мулки ҳисобланади. Бундай яқинлик маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожига мустаҳкам асос бўлмоқда. Ушбу йўналишдаги муносабатларни янада чуқурлаштириш учун ҳукуматлар ўртасида 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик дастури қабул қилинди. Уни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ҳамда Туркманистон вакиллари икки давлат ҳудудида ўтказиладиган турли тадбирлар — концертлар, фестиваль ва кўргазмаларда фаол қатнашаяптилар. Масалан, жорий йил 7 март куни Туркманободда санъат усталари ҳамда маданият арбобларининг қўшма концерти уюштирилган эди, апрель ойида эса Тошкентда “Ўзбекистонда туркман киноси кунлари” маданий тадбири ўтказилди.

Шуни ишонч билан қайд этиш мумкинки, Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга бўлажак амалий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Г. НУРЖОНОВА,

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган