XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 18 Май 2017

Мурожаатларни ўз вақтида ва холисона ўрганиш давлат идоралари олдидаги асосий вазифадир

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан қатор вазирлик, суд-ҳуқуқ органлари, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари иштирокида Самарқанд вилояти шаҳар ҳамда туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Бугун мамлакатимизда давлат органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар тобора қизғин тус олмоқда. Айни жараёнда халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган -масалаларни қонун талаблари асосида ҳал этиш ва пировардида инсон манфаатларини таъминлаш муҳим ўрин тутаётир. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада дастуриламал бўлаяпти.

Каттақўрғон шаҳрида ўтган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманлари аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар атрофлича таҳлил қилиниб, ижтимоий-иқтисодий муаммолар сабаблари ўрганилди. Бунда кўп ҳолларда айрим мутасадди раҳбарларнинг ҳамон давр талабларини чуқур англаб етмаётгани оддий одамлар эътироз ҳамда норозиликларига сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ечимини топди. Қолгани юзасидан тегишли идоралар вакилларига топшириқлар берилди. Мисол учун, Пахтачи туманидаги Зиёвуддин қўрғони фуқароларининг ер ости сувлари кўтарилиши оқибатида бино ва иншоотларга зарар етаётганига доир мурожаати белгиланган тартибда ўрганилиб, тез фурсатда ҳал этиладиган бўлди. Нарпайлик фуқаролар Ф. Ҳакимова, И. Зиётов нафақа пуллари вақтида берилмаётгани, О. Маҳмудова эса фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштира олмаётгани бўйича йўллаган шикояти ўз натижасини берганидан мамнун бўлди.

Вилоят марказида ташкил қилинган сайёр қабулда Самарқанд, Булунғур, Жомбой туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганилди. Айрим мурожаатлар билан танишиш асносида фуқаролар ўртасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслик, мурожаат этиш тартиб-қоидаларидан бехабарлик ҳолатлари аниқланди.

Булунғур туманилик Ж. Маматқулов кўзи ожиз отасини даволатиш ва операция қилдиришга моддий имконияти етмагани боис Халқ қабулхонасига мурожаат этган. 

— Ордер олиш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилиш кераклигини билмаганман, — дейди у. — Сайёр қабулнинг ўзида бу муаммо ҳал бўлди.

Туманнинг Хўжамазгул қишлоғидан Ҳ. Сафаровнинг ҳудуддан ўтадиган зовур кўп йиллардан бери тозаланмагани, эски, яроқсиз ҳолдаги симёғочларнинг электр симлари узилиб кетиб, одамлар, айниқса, мактабга қатновчи ўқувчилар ҳаётига хавф солиши мумкинлиги ҳақидаги мурожаати ҳам ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, ушбу қишлоқдаги симёғочларни алмаштириш туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра, 2013 йилда амалга оширилиши керак бўлгани ҳолда, бу иш қисман бажарилган, холос. Мазкур мурожаат бўйича муаммоларни тезликда бартараф этиш вазифаси масъул идораларга юклатилди. 

Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 7 май кунигача Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 42 минг 974 таси ёки 5,6 фоизи Самарқанд вилояти аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Энг кўп мурожаатлар уй-жой, ер олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақаси, шунингдек, судларда ишлар кўрилиши, суд қарорлари ижро этилиши, банк-молия ва солиққа тортиш масалаларига дахлдордир.

Сайёр қабулларда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ, беғараз ўрганиш ҳамда улар юзасидан қонуний чоралар кўришда раҳбар ва мансабдор шахслар янада масъулият билан ёндашиши шарт экани алоҳида таъкидланди. Бу эса халқнинг адолатга, бошқача айтганда, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+