XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 25 Апрель 2017

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 24 апрель куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар. 

2017 йилнинг 22-23 март кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон — Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини амалий мазмун билан бойитди ва ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берди.

Томонлар яқин йилларда қулай шароитлар яратиш, бизнес субъектлари ўртасида бевосита ва узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш, транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини ошириш ҳисобидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 

5 миллиард долларга етказиш ҳақидаги мўлжални тасдиқладилар. Ҳудудлараро, авваламбор, чегараолди ҳудудлар ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, маданий-гуманитар муносабатларни фаоллаштириш қўллаб-қувватланди. 

Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон қардош халқларимизнинг вақт синовидан ўтган ўзаро муносабатларига амал қилган ҳолда, бундан буён ҳам мамлакатларимиз барқарор иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашини қайд этдилар. 

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Суҳбат Ўзбекистон — Қозоғистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтди. 

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган