XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 25 Апрель 2017

Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир-бирларига табрик йўллаганлар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўтган даврда “узоқ муддатли ва серқирра ҳамкорликни йўлга қўйишда сезиларли натижаларга эришилди”, “ўзаро сиёсий мулоқот, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий, маданий-гуманитар алоқалар ривожланиб бормоқда”, деб мамнуният билан таъкидлаган.

Ўзбекистонда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобидан мамлакатимизни модернизация қилиш ва технологик янгилашга ҳисса қўшаётган Сингапур компанияларининг самарали фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ. Бугунги кунда Тошкентда Сингапур менежментни ривожлантириш институти муваффақиятли фаолият юритмоқда, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрламоқда.

Сингапур Президентининг қутловида бундай дейилади: “Сингапур ва Ўзбекистон 20 йилдан буён ҳам ўзаро муносабатларда, ҳам халқаро майдонда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазамлик касб этган. Ўзбекистонда Сингапур олий таълим муассасалари ва компаниялари фаолият юритмоқда. Доимий сиёсий ва иқтисодий мулоқотлар Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва яқин ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир”.

Президент Тони Тан Кенг Ям қутловида “Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатларни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кутиб қоламан”, деб таъкидлаган.

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган