XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 30 Март 2017

Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасида нефть-газ соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик юксак даражада ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. 

Бугунги кунда дунёдаги етакчи энергетика компанияларидан бири бўлган «Газпром» Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, табиий газни экспортга етказиб беришда фаол иштирок этмоқда. 

Россиянинг ушбу компанияси билан ҳамкорликда Устюртда ўтказилган кенг кўламли геология-қидирув тадқиқотлари натижасида «Жел» газ конденсати кони очилди. «Шахпахти» кони биргаликда ўзлаштирилмоқда. Ҳозиргача у ердан 3,5 миллиард куб метр газ қазиб олинган.

Бундан ташқари, «Газпром» Ҳисор ҳудудида конларни ўрганиш ва ўзлаштириш, қўшимча нефть газларини утилизация қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг тармоқдаги етакчи лойиҳа институти бўлган «ЎзЛИТИнефтгаз» фаолиятини ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳам иштирок этмоқда.

Учрашувда Ўзбекистонда нефть-газ соҳасини ривожлантириш, жумладан, 2017 — 2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

Мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллер Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди, Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

ЎзА.

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+