XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 22 Март 2017

Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Россия Президентининг қутловида бундай дейилади: «Ўтган йилларда Россия — Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Кенг қамровли сиёсий мулоқотлар, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги самарали ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Мамлакатларимиз минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан изчил ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Россия ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги, Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида ўзаро муносабатларнинг барча жиҳатларини янада ривожлантиришимизга ишончим комил». 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қутловида «Ўтган тарихий даврда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги серқирра ва кўп томонлама муносабатлар ривожида салмоқли натижаларга эришилган»и мамнуният билан таъкидланган. 

Давлатимиз раҳбарининг қутловида таъкидланганидек, «Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади. Нефть-газ комплекси, машинасозлик ва электротехника саноати, тўқимачилик, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар биргаликда амалга оширилмоқда ва янги лойиҳалар тайёрланмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида бевосита алоқалар ривожланмоқда».

Президентимиз «Москвада бўлиб ўтадиган учрашувимиз Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилади», деб ишонч билдирган.

ЎзА.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган