XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 22 Март 2017

Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ҳиндистон Президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Ҳиндистон Президенти қутловида бундай дейилади: «Сиз Жаноби Олийларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллашдан ғоят мамнунман.

Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасида кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мавжуд. Ҳамкорлигимиз икки томонлама асосда, шунингдек, бутун дунёда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, халқларимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида халқаро форумлар доирасида изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўтган 25 йил давомида биз янада яқинлашдик ва стратегик шериклик муносабатларимиз ўзаро манфаатли барча соҳаларда мустаҳкамланди».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида дунёдаги долзарб масалалар юзасидан икки мамлакатнинг сиёсати ва позицияси яқинлигини, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш Ўзбекистон билан Ҳиндистон манфаатларига мос келишини таъкидлаган. 

Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон барча йўналишлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада кенгайтириш, бунинг учун мавжуд улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тайёр» эканини қайд этган.

Президентимиз мамлакатларимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тенг ҳуқуқли ва узоқ муддатли ҳамкорликни Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари манфаатлари йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган. 

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган