XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 17 Март 2017

Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини алоҳида қайд этди. 

Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, банк-молия сектори, инфратузилмани, айниқса, қишлоқ жойларда модернизация қилиш, шунингдек, агросаноат комплекси, кимё ва нефть-кимё, металлургия саноатида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги истиқболли дастур ҳамда лойиҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди. 

Мазкур банк билан ҳамкорлик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида ЕТТБнинг 500 миллион доллардан зиёд маблағини жалб этган ҳолда, 54 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. 

Учрашувда истиқболга мўлжалланган қўшма Ҳамкорлик дастурини тайёрлаш, кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашишга доир тадбирлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва ўзаро муносабатларни ривожлантириш масалаларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти мамлакатимизга ташрифи дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда ҳам қатор музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва Табиатни муҳофаза қилиш соҳасига техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди. 

ЎзА.

Сарвар ЎРМОНОВ олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+