Ўзбекистон ва Туркия Президентлари бир-бирларини қутладилар
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 15 Март 2017

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини табрикладилар.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг қутловида бундай дейилади: “Туркия Республикаси ва қардош Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларини ва қардош Ўзбекистон халқини шахсан ўз номимдан ва Туркия халқи номидан самимий табриклайман ва эзгу истакларимни йўллайман”.

Режеп Таййип Эрдўғон 2016 йил 18 ноябрда Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар чоғида ўзаро муносабатларни кенгайтириш борасида ҳамкорликда ишлаш тўғрисида эришилган келишувлар амалга оширилишига ишонч билдирган, Туркия мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлидаги ҳамкорликни ўзаро ишончли асосда икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсда ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутловида “1992 йилнинг март ойида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан сўнг қисқа вақтда, яъни ўша йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида Туркия Республикаси элчихонаси очилган”ини алоҳида таъкидлаган. 

Давлатимиз раҳбарининг табригида бундай дейилади: “Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг шу йил 26 февраль — 2 март кунлари Туркияга ташрифи ўзаро келишувларимизнинг мантиқий давоми бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, менинг вакилим билан учрашганингиз ва алоҳида ҳурмат кўрсатганингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман”.

Президентимиз Ўзбекистон билан Туркия сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, ҳарбий-техник, сайёҳлик, логистика ва бошқа соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган ва бир-бирини тўлдирадиган улкан салоҳиятга эга эканини қайд этган. Шу нуқтаи назардан, ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Президенти томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кенг кўламли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

ЎзА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР