XS.UZ
Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Инсон манфаатларини таъминлаш — асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим босқич Сиёсий мулоқотларнинг амалий натижалари Суд тизими янгиланишлари соҳадаги хато ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади Юқори малакали кадрлар Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир Мурожаатлар ислоҳотларнинг жойлардаги натижаларини кўрсатади Оилавий тадбиркорлик нега оқсамоқда? Тинч-осуда ҳаётимизни асрашнинг муҳим мезони Маҳаллийлаштириш ва инвестициявий муҳит самараси Сенаторлар Ҳаракатлар стратегияси ижросида фаол иштирок этмоқда
  • 15 Март 2017

Ўзбекистон Президенти ва Бельгияликлар Қироли бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Бельгияликлар Қироли Филипп Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Бельгияликлар Қиролининг қутловида бундай дейилади: “2017 йилда Бельгия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаётганимиз менга катта мамнуният бағишлайди.

Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик турли соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда, икки томонлама муносабатларимизнинг муҳим асоси бўлган дўстона алоқалар ва ўзаро англашув изчил мустаҳкамланмоқда”.

Бельгия Бош вазири Шарль Мишель Ўзбекистон раҳбариятини қутлар экан, “Ўзбекистон мустақилликка эришган кунданоқ ўз суверенитетини мустаҳкамлади ҳамда минтақанинг муҳим сиёсий ва иқтисодий салоҳиятга эга давлатига -айланди. Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, аммо уни янада диверсификация қилиш борасида катта салоҳият мавжуд”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригида “ўтган даврда икки давлат ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарига асосланган эзгу ва амалий муносабатлар ўрнатилган”и мамнуният билан қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари — сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар соҳалар, савдо, инвестициялар ва юқори технологияларга доир аниқ дастур ва лойиҳалар бўйича самарали ва ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор” эканини таъкидлаган.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилишига, ҳамкорлик ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч тамойиллари асосида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган