XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 14 Март 2017

Ўзбекистон Президенти ва Германия Канцлери бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркель Ўзбекистон Республикаси ва ГФР ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик йўллаган.

ГФР канцлерининг қутловида бундай дейилади: “Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Ўтган вақт давомида ўзаро ҳамкорлигимиз турли соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Германия билан Ўзбекистон иқтисодиёт, хавфсизлик ва маданият соҳаларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ишончли ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Германия Федерал ҳукумати Ўзбекистон Республикасини парламент ваколатларини кенгайтириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилишга қаратилган 2017 — 2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, -минтақа давлатлари билан ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари сифатида Сиз бел-гилаб берган дўстона ва яқин қўшничилик муносабатларини янада ривожлантиришни Германия қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман. 

Давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ва унинг халқига тинчлик, эркин ва фаровон ҳаёт, мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги янада кенгайишини тилайман”. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қутловида бундай дейилади: “Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам асосга эга бўлган, изчиллик ва ўзаро ишонч руҳидаги яқин ҳамкорлик энг юксак эътирофга лойиқдир. Биз Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бошлаб мустақил тараққиётимиз ва суверенитетимизни Германия қатъий қўллаб-қувватлаб, кенг кўламли демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатиб келаётганини юксак қадр-лаймиз”. 

Давлатимиз раҳбари қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган: “Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар, Савдо ва инвестициялар бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳ, Ўзбекистон — Германия ишбилармонлар кенгаши, Ўзбекистондаги немислар масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия каби институционал механизмлар ташкил этилган ва самарали фаолият кўрсатмоқда, 140 дан ортиқ битимдан иборат кенг қамровли шартномавий-ҳуқуқий база шакллантирилган”. 

Қутловда гуманитар алоқалар ҳам фаол ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Бугун Ўзбекистонда Гёте институти, К. Аденауэр ва Ф. Эберт номидаги жамғармалар, Хориждаги мактаблар марказий бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ваколатхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва томонларнинг манфаатлари инобатга олинган принципларга асосланган икки ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттириш зарур”, деб ишонч билдирган. 

ЎзА. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган