XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 10 Март 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Г. М. Бердимуҳамедовнинг қўшма баёноти

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан -Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 6-7 март кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлди.

Анъанавий дўстона ва ўзаро ишонч муҳитида ўтган музокаралар давомида давлат -раҳбарлари икки томонлама кенг кўламли ҳамкорликнинг барча жабҳалари, шунингдек, халқаро майдондаги ҳамжиҳатлик масалалари бўйича фикр алмашдилар. Томонлар кўрилган барча масалалар бўйича қарашлар ўхшаш эканлигини таъкидладилар. 

Ўзбек томони Туркманистон Президенти Г. М. Бердимуҳамедовга Туркманистонда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А. Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар учун самимий миннатдорчилик билдирди. Давлат раҳбарлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А. Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар. 

Президентлар муқаддам эришилган келишувлар ва имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг бажариб борилишини муҳокама қилиб, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий--техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқалар ривожининг юқори суръатини қайд этдилар. Ўзбек — туркман муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга интилган ҳолда, давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги тарихан шаклланган анъанавий дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. 

Томонлар тенг ҳуқуқлилик, аҳил қўшничилик, ўзаро фойда, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олиш тамойиллари асосида кенг кўламли ҳамкорликни фаол ривожлантириш ва мустаҳкамлашни давом эттиришда ўзаро -манфаатдорликдан келиб чиққан ҳолда, икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини, турли даражаларда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиёти ва ҳамжиҳатликни янада такомиллаштириш муҳимлигини эътироф этдилар. 

Томонлар халқаро майдондаги ҳамкорлик иккала мамлакат манфаатларига мос келишини тан олган ҳолда, халқаро ташкилотлар, энг аввало, Бирлашган Миллатлар -Ташкилоти доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Томонлар БМТ Низоми мақсад ва принциплари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига риоя қилиш асосида жаҳонда барқарор ривожланиш, -хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, глобал ва минтақавий масалаларни ҳал қилишда ушбу ташкилот ва унинг институтлари ролини ошириш муҳимлигини -тасдиқладилар. 

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ядро қуролини унинг барча кўринишларида тарқатмаслик режимини таъминлаш бўйича БМТнинг халқаро саъй-ҳаракатларига кўмаклашиш мақсадида Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартнома доирасида ҳамкорликни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар. 

Давлат раҳбарлари Орол денгизи ҳавзаси экотизимини қайта тиклаш, Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақада юқори даражада атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда Туркманистоннинг Оролни қутқариш Халқаро фондига раислиги доирасида мазкур йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. 

Томонлар Оролни қутқариш Халқаро фондига Орол ҳалокати таъсири остида қолган ҳудудларни экологик соғломлаштиришга, шунингдек, минтақа ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган экологик ва илмий-техникавий лойиҳа ҳамда дастурларни амалга ошириш бўйича минтақа мамлакатларининг биргаликдаги ҳаракатлари учун универсал платформа сифатида қарайдилар. 

Давлат раҳбарлари Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув ресурслари минтақа халқларининг умумий бойлиги эканлиги ҳамда ўн миллионлаб инсонлар тақдири, бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги мазкур ресурслардан адолатли ва оқилона фойдаланишга боғлиқ эканлигини қайд этдилар. 

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Марказий Осиё трансчегаравий дарёларида янги гидротехник иншоотлар барпо этишни бошқа манфаатдор давлатлар манфаатларига зиён етказмайдиган конструктив ёндашув ва муроса асосида, шунингдек, трансчегаравий таъсирга эга бўлган барча лойиҳаларни холис халқаро экспертизадан ўтказиш ва қуйи оқимда жойлашган мамлакатлар билан келишишни назарда тутувчи БМТ конвенцияларида белгиланган халқаро сув ҳуқуқининг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ амалга ошириш лозимлиги тўғрисидаги фикрни қўллаб-қувватлайдилар. 

Халқаро терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлиши, трансмиллий уюшган жиноятчилик ҳамда халқаро хавфсизликка бошқа хуруж ва таҳдидлар билан курашишдаги ҳамкорликни ҳам икки томонлама даражада, ҳам халқаро тузилмалар доирасида янада ривожлантириш зарурияти қайд этилди. 

Давлат раҳбарлари афғон халқи танлаган ўз мамлакатини сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлини ҳурмат қилган ҳолда, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш, унинг тинч ва ривожланаётган мамлакатга айланишига кўмаклашишни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. 

Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш стратегик хусусият касб этишини таъкидладилар. 

Шу муносабат билан Томонлар юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни товар айланмасига киритиш, жумладан, Ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2012 йил 2 октябрдаги битимни амалга ошириш орқали ўзаро савдо ҳажмини янада кўпайтириш ва унинг номенклатурасини кенгайтиришнинг муҳимлигини тасдиқладилар. 

Президентлар Туркманистонга замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини кенг номенклатурада етказиб бериш соҳасида давом этаётган муваффақиятли ҳамкорликни мамнуният билан қайд этдилар. 

Шу ўринда Томонлар Туркманистон ҳудудида мазкур техникаларга хизмат кўрсатиш ва уларни эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш бўйича ихтисослашган сервис марказларини яратиш борасидаги келишувларни мамнуният билан қайд этдилар. 

Томонлар ташриф давомида имзоланган 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни -янада чуқурлаштириш, икки давлат минтақалари ва хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайдилар ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистонда ўтказиладиган кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этишларига кўмаклашадилар. 

Давлат раҳбарлари 2017 йил январда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси ўн учинчи мажлиси якунларини ижобий баҳоладилар. Юқори даражадаги келишувларни ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширишни таъминлашда, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникациявий соҳаларда янада ривожлантириш бўйича келишилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда комиссиянинг самарали механизм сифатидаги ролини янада кучайтириш зарурияти таъкидланди. 

Туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг улкан истиқболлари эътироф этилди. Томонлар туризм соҳасида “Йўл харитаси” қабул қилиниши ўзаро туристлар оқимининг ўсиши, шунингдек, иккала мамлакат етакчи туристик операторлари ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқалари ўрнатилишига хизмат қилишини тасдиқладилар. 

Президентлар ташқи бозорларга энг қисқа ва самарали чиқишни таъминловчи транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор аҳамиятини қайд этдилар. 

Давлат раҳбарлари икки мамлакат транзит салоҳиятини юксалтиришга имкон берадиган ҳамда Туркманистон орқали Транскавказ транспорт йўлаги билан Жанубий ва Марказий Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига транзит юк ташиш ҳажмларини бир неча маротаба кўпайтиришга қулай шарт-шароитлар яратадиган Туркманобод — Фароб автомобиль ва темир йўл кўприкларининг очилишини юқори баҳоладилар.

Барча иштирокчи давлатларнинг иқтисодий манфаатларига бир хилда мос келувчи Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Ўмон халқаро транспорт йўлагини -ривожлантириш бўйича келишувларни амалда татбиқ этиш муҳимлиги алоҳида эътироф этилди. 

Томонлар мазкур транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Ишчи қўмитанинг 2017 йил 1-2 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган биринчи мажлисининг аҳамиятини таъкидладилар. 

Яратилган қулай шарт-шароитлар ва икки давлат ҳудудида ташқи савдо юкларини транзит ташишга 2017 йилда ўзаро преференцияларнинг тақдим этилиши транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаларини самарали иш юкламаси билан таъминлаш, шунингдек, ташишларни янада ошириб бориш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишда ташкилотлар учун аниқ ва равшан истиқболларни белгилашга имкон яратиши таъкидланди. 

Икки мамлакат ҳудуди орқали ўтадиган халқаро транспорт йўлакларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Томонлар ташқи савдо юкларини транзит ташиш тарифларини янада мақбуллаштириш ва преференциал шарт-шароитлар тақдим қилишга йўналтирилган тизимли ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. 

Ўзбекистон ва Туркманистон икки давлат халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, қардошлик ва ҳамкорликни сақлаш ва мустаҳкамлашда ўзларининг тарихий масъулиятини англаган ҳолда, маданият, илм-фан, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар соҳада 2014 — 2016 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланди ҳамда 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган тегишли дастурни имзолаш топширилди. 

Томонлар бундан буён ҳам икки давлат ҳудудида истиқомат қилувчи ўзбек ва туркман диаспоралари учун она тили, миллий маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантириш масалаларида қулай шароитлар яратиб берадилар, ўз давлати -ҳудудидаги бошқа Томон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга оширадилар. 

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган самарали музокаралар, шунингдек, ташриф давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган анъанавий дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев Туркманистон Президенти Г. М. Бердимуҳамедовга ва барча туркман халқига ўзбек делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Туркманистон -Президентига ўзи учун қулай бўлган вақтда Ўзбекистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлишни таклиф қилди. Ташриф муддатлари дипломатик каналлар орқали -келишилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат МИРЗИЁЕВ

Туркманистон Президенти Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ

2017 йил 6 март, Ашхобод

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган