XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 03 Март 2017

Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби ёрдамчисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон Республикаси ушбу ташкилотга аъзо бўлганининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади.

Президентимиз БМТнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ҳамда бугунги куннинг бошқа хавф ва таҳдидларига қарши -курашишда тутган муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.

Мамлакатимиз билан БМТнинг самарали ҳамкорлиги йилларида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш, Афғонистонга қурол-яроғ олиб киришга эмбарго қўйиш, “6+2” мулоқот гуруҳини тузиш, шунингдек, минтақамизда тараққиётга эришиш, Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш масалаларини глобал даражага кўтариш ва бошқа кўплаб ташаббуслар нафақат БМТ доирасида, балки халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди.

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича фикр алмашилди ва кўриб чиқилган барча масала бўйича томонларнинг позицияси ўхшаш экани таъкидланди. Истиқболда ўзаро муносабатларни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиёда амалга оширилаётган ривожланиш жараёнларида БМТни янада фаол иштирок этишга, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш борасидаги минтақавий долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликда ишлашга даъват этди.

Мирослав Енча самимий қабул учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдириб, БМТ Ўзбекистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли барча йўналишда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.

ЎзА.

Сарвар ЎРМОНОВ олган суратлар.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган