XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 16 Февраль 2017

Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги -стратегик шериклик муносабатлари кўплаб йўналишларда, хусусан, савдо-иқтисодий -соҳада изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 2016 йил 6 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувлар фаол ва самарали амалга оширилаётгани қайд этилди.

Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидандир. 2016 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 4,2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этган. Товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини «яшил йўлак» орқали россиялик истеъмолчиларга етказишни ташкил этишга доир келишувлар имзоланган. Жорий йилда Россия бозорига 1 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар, шунингдек, уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган кенг турдаги маҳсулотлар етказиб бериш мўлжалланган.

Ҳамкорликнинг барча йўналишлари, шу жумладан, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашди.

Инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия -капитали иштирокида ташкил этилган 960 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, Россиянинг 64 етакчи компанияси ваколатхоналари аккредитациядан ўтган. 

Нефть-газ соҳаси билан бир қаторда машинасозлик, металлургия, тўқимачилик саноати, фармацевтика, замонавий тиббий ускуналар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларида ҳам янги инвестициявий лойиҳалар тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш -соҳаларида янги дастур ва битимлар ишлаб чиқилмоқда. 

Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини янада диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат компаниялари ўртасида узоқ муддатли амалий алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, янги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия муҳим ўрин тутаётганини қайд этдилар.

Д. Козак самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

ЎзА.

Сарвар ЎРМОНОВ олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+