XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 15 Февраль 2017

Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот

2017 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти сайловидаги юксак ғалабаси билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади. 

Мулоқотда сайлов натижалари Туркманистонда халқ фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чуқур ўйланган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга туркман халқи юксак ишонч билдираётгани ва уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлгани қайд этилди.

Давлатлар раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар. Туркманистон фаол ташқи сиёсат юритаётгани ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташаббуслари халқаро майдонда муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Президентлар давлатлараро муносабатлар турли даражаларда сезиларли миқёсда фаоллашгани, ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукумат -делегацияларининг амалий ташрифлари якунларини, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги ҳамкорликни ижобий баҳоладилар.

Давлат раҳбарлари икки қардош мамлакат ўртасида амалий ва очиқ мулоқотни жадал ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаб, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар самарадорлигини янада ошириш учун мавжуд улкан салоҳиятни тўла ишга солишга тайёр эканини билдирдилар.

Мулоқот якунида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлиқ ва масъулиятли давлат раҳбари лавозимида улкан ютуқлар, Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Суҳбат давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги мулоқотга хос бўлган самимий ва дўстона руҳда ўтди.

ЎзА.

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган