XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 31 Январь 2017

Ислом Каримов таваллуди куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Самарқанд дунёга машҳур, кўпчилик бир кўришни орзу қиладиган Регистон, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда ва Ҳазрати Хизр мажмуаси каби тарихий обидалари қаторида бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов мангу қўним топган маскан сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

Зиёратчилар қадами узилмайдиган бу жой бугун табаррук масканга айланган. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келаётган юртдошларимиз, хорижлик давлат ва жамоат арбоблари, сайёҳлар Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, Юртбошимизнинг Ватан, халқ олдидаги эзгу ишларини эсга олмоқда.

Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд ҳар томонлама обод қилиниб, бутун жаҳондан келадиган меҳмон ва сайёҳларнинг ҳавасини тортмоқда. 

Бу хайрли ишлар бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Шу маънода, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ, 30 январь — Ислом Каримов -таваллуди куни муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилаётир.

Бу тадбирларда Ислом Каримов серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс, давлат ва сиёсат арбоби сифатида танилгани таъкидланмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди санаси — 30 январь куни пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон оши берилди.

Самарқанд ва Тошкентдаги маросимларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

ЎзА.

Аъло АБДУЛЛАЕВ олган сурат.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган