Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
XS.UZ
Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи (22-23 ноябрь) Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига! Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 31 Январь 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сиз билан 2017 йил 5 январь куни телефон орқали мулоқотимиз чоғида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш принциплари, шунингдек, шахсий дўстона муносабатларимизни ривожлантириш тарафдори эканимизни тасдиқлаганимиз алоҳида аҳамиятга эга эканини мамнуният билан таъкидлайман. 

Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. 2006 йил Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларацияни имзолади ва шундан буён мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни изчиллик билан кенгайтириб келмоқда. 

Ўтган йили самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси бўлган Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси муваффақиятли ниҳоясига етказилди. Нефть-кимё соҳасида биргаликда амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар, шунингдек, келажакда ҳаётга татбиқ этиладиган янги лойиҳалар ҳам мамлакатларимизнинг самарали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман. 

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги, корейсларнинг Марказий Осиёда яшаётганининг 80 йиллиги Корея Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорлик доирасида барпо этилаётган Корейс маданияти ва санъати уйи халқларимизни янада яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этишига ишончим комил. 

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, Ўзбекистон Республикасига чексиз фаровонлик тилайман.

Эҳтиром билан,

Хван ГЁ АН,

Корея Республикаси Президенти 

вазифасини бажарувчи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР