XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 27 Январь 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизга Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни изҳор этишга рухсат бергайсиз.

Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан эътиборан мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари изчил ривожланиб бормоқда.

2015 йил октябрь ойида, Япония Бош вазири мамлакатингизга охирги ташрифидан 9 йил ўтиб, мен Бош вазир сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрган эдим. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан -музокараларимиз ғоят самарали бўлган, биз турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келган эдик.

Мамлакатингизга ташрифим давомида Бош вазир сифатида менга доимо ҳамроҳлик қилганингиз ва юксак даражадаги меҳмоннавозлик учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Шуни мамнуният билан қайд этмоқчиманки, ушбу ташриф Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларга янада жадал суръат бағишлади, эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги кенг миқёсли ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилмоқда.

Мен нафақат сиёсат ва иқтисодиёт борасидаги муносабатларимизни ривожлантириш, балки турли соҳаларда, шу жумладан, маданият ва илм-фан соҳаларида ҳам Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш учун бундан буён ҳам бутун имкониятларимни ишга солишга тайёрман.

Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганига 25 йил тўлгани муносабати билан Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги янада ривожланишига, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари бунданда кенгайишига ишонч билдираман.

Сиз, Жаноби Олийлари билан «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишимиздан умидворман.

Сизга, Жаноби Олийлари, мустаҳкам соғлиқ, фаолиятингизда муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва фаровонлик тилашга рухсат этгайсиз.

Самимий эҳтиром билан,

Синдзо АБЭ,

Япония Бош вазири

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган