XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 06 Январь 2017

Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан билан телефон орқали мулоқот

2017 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан ўртасида Жанубий Корея томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевни 2016 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган -Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида юксак натижа билан ғалаба қозонгани муносабати билан самимий муборакбод этди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик тарихидаги шонли сана — Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллиги билан бир-бирини самимий табрикладилар.

Шавкат Мирзиёев ва Хван Гё Ан мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ишонч, очиқлик ва ҳамфикрлик қарор топганини катта мамнуният билан таъкидладилар. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Сурғил кони негизидаги Устюрт газ-кимё мажмуини барпо қилиш бўйича улкан лойиҳа амалга оширилгани алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилди. 

2016 йилнинг май ойида ушбу мажмуа қурилиши якунланганига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев ва Хван Гё Ан иштирок этдилар. Ўзбекистон раҳбари Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Аннинг мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дастурини амалга оширишга қўшган ҳиссасини юксак баҳолади.

Ўзбекистон — Жанубий Корея муносабатларининг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинар экан, ўзаро фойдали бўлган барча соҳаларда юқори технологияли қўшма лойи-ҳаларни кўпайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

Маълумки, 2017 йилда корейсларнинг Ўзбекистонда истиқомат қила бошлаганига 80 йил тўлади. Бу сана арафасида томонлар давлатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз алоҳида ўрин тутишини қайд этиб, Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи қурилишини имкон қадар тезроқ охирига етказиш зарурлигини таъкидладилар. Мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида Ўзбекистоннинг корейс миллатига мансуб фуқаролари фаол иштирок этаётгани алоҳида қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев ва Хван Гё Ан 2006 йилда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги декларация тамойилларига содиқ қолажакларини таъкидлаб, икки мамлакатда ҳам юксак салоҳият мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, уни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даркорлигини қайд этдилар.

Шавкат Мирзиёев янги йилда Хван Гё Анга энг эзгу истаклар ва Корея Республикаси халқига фаровонлик ва тараққиёт тилади.

Ўз навбатида, Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевга давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида улкан омад ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва янада юксалиш тилакларини изҳор этди.

Президент вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасига ташриф буюришга таклиф қилди.

Суҳбат очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

 

ЎзА.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган