XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 04 Январь 2017

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Мамлакатларимизнинг ҳар томонлама ва самарали ҳамкорлигининг унутилмас солномасидаги муҳим сана — Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқи номидан Сизни ва бутун Хитой халқини самимий табриклаш менга улкан мамнуният бағишлайди.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари кўп асрлик тарихга эга бўлиб, Буюк Ипак йўли даврига бориб тақалади. Халқларимиз ўртасида азал-азалдан барқарор савдо-сотиқ, илм-фан ва -гуманитар алоқалар йўлга қўйилгани, маданиятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз бир-бирини бойитгани ҳақидаги кўплаб ёрқин мисоллар тарих саҳифаларига муҳрланган.

Изчил ва муттасил ривожланиб бораётган, жаҳонда улкан нуфуз ва таъсирга эга Хитой Ўзбекистоннинг яқин ва ишончли ҳамкоридир. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар -мустаҳкам анъанавий дўстлик, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида мунтазам ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари бугунги кунда, аввало, Сизнинг шахсий ташаббусингиз туфайли том маънода ҳар томонлама чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли мазмун касб этган ҳамкорликка айланди. Томонларнинг изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорлик шаклланди, давлатлараро ва ҳукуматлараро ташрифлар мунтазамлик касб этди.

Биз Сизнинг раҳбарлигингизда амалга оширилаётган ва чуқур ўйланган, вазмин ташқи сиёсат йўли, ягона Хитой сиёсати, терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши курашиш борасидаги тадбирларни доимо қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистон БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар доирасида Хитой билан бундан кейин ҳам амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилган бўлиб, унинг энг муҳим асоси бўлган Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ўзаро алоқаларимизнинг пойдевори бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Сизнинг 2016 йил июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифингизни, унинг доирасида тарихий аҳамиятга эга Қўшма баёнот имзоланганини ҳамиша катта мамнуният билан эслаймиз. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Хитой муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқди.

Савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш борасида эришилаётган ютуқлар алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш борасидаги энг муҳим дастурларни Хитой изчил қўллаб-қувватлаётганини юксак қадрлаймиз. Хитой кўмаги ва иштирокида саноат, энергетика, транспорт, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларда кенг миқёсли юқори технологик инвестициявий лойиҳалар амалга оширилди.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки фаолият бошлагани иқтисодий ҳамкор-лигимиз учун янги имкониятлар очмоқда.

Яқин келажакда бўладиган олий даражадаги учрашув Ўзбекистон — Хитой муносабатларининг ҳар томонлама ривожига янада жадал суръат бағишлашига, ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлигимизнинг барча масалалари бўйича мулоқотларимизни давом эттириш учун қулай имконият бўлади, деб ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни, муҳтарам Си Цзиньпин жаноблари, оила аъзоларингиз ва яқинларингизни чин қалбимдан Янги йил билан табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга зафарлар, дўст Хитой халқига фаровонлик ва тараққиёт тилайман.

Чуқур эҳтиром билан,

Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Тошкент шаҳри, 2017 йил 2 январь

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган