XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 01 Январь 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига янги йил табриги

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Бетакрор диёримизга Янги — 2017 йил кириб келмоқда.
Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз, бутун халқимизни Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қувонч тилайман.
Поёнига етаётган 2016 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кўп бўлди. Шу билан бирга, афсуски, бошимизга оғир ташвиш ва синовлар ҳам тушди.
Лекин бу синовлар эл-юртимизни янада бирлаштирди. Мард халқимизнинг матонати туфайли биз бу синовлардан ҳам муносиб ўтдик.
Якунига етаётган йил, аввало, мустақил Ватанимиз 25 ёшга тўлган йил сифатида тарихимизда ўчмас из қолдирмоқда.
Ўтаётган йилни деҳқон ва фермерларимиз, ишчи ва қурувчилар, ўқитувчи ва шифокорлар, жасур ҳарбийларимиз, олимлар, ижодкор зиёлилар — барча касб эгалари ўз соҳалари бўйича ёруғ юз билан якунладилар.
Айниқса, юртимиз спортчилари Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида эришган беқиёс ютуқлар мамлакатимиз шуҳратини бутун дунёда янада юксалтирди.
Бир сўз билан айтганда, ўтиб бораётган йилдан рози бўлиб, ҳар қанча шукрона айтсак арзийди.
Қадрли дўстлар!
Биз кириб келаётган 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном бердик.
Бунинг негизида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган олижаноб мақсад ва вазифалар ётибди.
Янги йилда бу борадаги дастурий вазифаларни амалга оширишда барчамизнинг, аввало, раҳбар ва етакчиларнинг бир жону бир тан бўлиб, астойдил меҳнат қилишларига ишонаман.
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, тараққиёт, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш бундан буён ҳам асосий вазифамиз бўлиб қолади.
Азиз ватандошларим, қадрдонларим!
Мана шу қувончли дамларда барчангизни Янги йил байрами билан самимий муборакбод этаман.
Юртимиздаги ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад ҳамда фаровонлик тилайман.
Янги — 2017 йилнинг қадами жонажон Ватанимизга қутлуғ ва баракали келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган