XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 31 Декабрь 2016

Самимий миннатдорлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
2016 йил 24 декабрь куни қардош Ўзбекистон Республикасига ташрифим давомида менга ва Қирғизистон делегациясига кўрсатилган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этаман.
Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг юбилей санаси куни бўлиб ўтган музокараларимиз ва очиқ фикр алмашганимизни мамнуният билан эслайман. Ишончим комилки, ўзаро ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришнинг йўналишларини белгилаб олиб, бу борада тўлиқ англашувга эришдик. Бу халқларимиз фаровонлиги йўлида юқорида тилга олинган шартномага янги ҳаёт бағишлайди.
Учрашувимиз якунида эришилган келишувлар ўзаро муносабатларимизнинг барча масалаларини, жумладан, аввал биз муросага келолмаган масалаларни ҳам ҳал қилиш имконини беради. Мамлакатларимизнинг тегишли давлат идоралари олдида ушбу келишувларни қисқа муддатда амалга ошириш борасида катта ва масъулиятли вазифалар турибди. Бу ишлар муваффақиятли бажарилишига ишонаман.
Сизни яна бир бор ишонтириб айтаманки, Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка -асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида собит туради.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини Янги — 2017 йил билан самимий табриклайман!
Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон янги йилда иқтисодиёт ва жамиятни янада юксак суръатлар билан ривожлантиришга эришади, деб ишонаман.
Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизга куч-қувват, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига Сизнинг Президент этиб сайланганингиз билан боғлиқ барча эзгу мақсадлари рўёбга чиқишини, тараққиёт ва фаровонлик тилайман.
Сизни янги йилда ўзингизга қулай вақтда Қирғизистон Республикасига расмий ташриф билан келишга таклиф этаман.
Ҳурмат билан,


Алмазбек АТАМБОЕВ,
Қирғизистон Республикаси Президенти

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Самимий қутловлар Самимий қутловлар »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган