XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди Сарҳад билмас дўстлик Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янгича ёндашув Файзулла Муллажонов Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият Қурилиш саноатида йирик лойиҳа Бебаҳо маданий мерос ва сайёҳлик салоҳияти  Мурувват тадбирлари давом этмоқда Ўзбекистон — Туркманистон: Қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда Тинчлик ва барқарорлик — тараққиётнинг муҳим омили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Президент соврини — илғорларнинг илғорларига
  • 31 Декабрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Самимий табригингиз учун чин юракдан миннатдорлик изҳор этаман. Сиз билдирган ишончдан ғоят таъсирландим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мен бу ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, БМТнинг мамлакатингиздаги ваколатхонаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази орқали янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламан.
Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бизнинг умумий ва устувор мақсадимиз эканини яхши англайман. БМТ ушбу фожиа билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайверади.
Янги лавозимга киришар эканман, Ўзбекистон халқи ва умуман, Марказий Осиё минтақасининг фаровонлиги йўлидаги яқин ҳамкорлигимизни янада кенгайтирамиз, деган умиддаман.
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш ҳақидаги таклифингиз учун Сизга миннатдорлик билдираман. Бунинг учун қулай имконият бўлиши билан мамлакатингизга бориш ниятидаман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан муборакбод этаман. Сиз билан яқин вақтларда учрашиш ҳамда глобал ва минтақавий долзарб таҳдидларни бартараф этиш йўлида ҳамкорликда ишлаш имкониятини сабрсизлик билан кутаман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Самимий ва эзгу тилаклар билан,


Антониу ГУТЕРРЕШ,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
сайланган Бош котиби

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган