XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 31 Декабрь 2016

Илм-фан ютуқлари — тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида — 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашди.

Учрашувда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув юртлари -ректорлари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, таълим тизимини ривожлантириш, инновацион иқтисодиёт тараққиётига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.
Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин. Мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидандир.
Бу борадаги ишлар бугун изчил ва тизимли равиш-
да давом эттирилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тарақ-қиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган.
Илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек гап, деди Президентимиз. Шундай экан, бу машаққатли соҳада фидокорона меҳнат қилаётган олимларимиз меҳнати таҳсин ва рағбатга муносиб.
Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражасида ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Илм-фан тараққиётида фундаментал тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Айнан улар орқали янги билимлар ўзлаштирилади ва назариялар шакллантирилади, келгуси амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар учун мустаҳкам асос яратилади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган тадқиқотларнинг ҳаммасини ҳам илм-фаннинг бугунги юқори ривожланиш даражасига тўла жавоб беради, деб бўлмайди.
Юқори технологик илмий маҳсулотларни амалиётга жорий этиш учун янги замонавий тажриба-ишлаб чиқариш, конструкторлик-технологик ташкилотлар ҳамда инновация марказларини ташкил этиш зарур. Маркетинг ва лицензиялаш хизматлари талаб даражасида эмас. Бу мамлакатимиз илмий-инновацион маҳсулотларини амалиётга кенг татбиқ этишда яққол сезилмоқда.
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Янги технологияларни жорий қилувчи корхоналарга имтиёзлар ва преференциялар бериш илм-фанга инвестиция киритадиган корхоналар сони сезиларли даражада ошишида муҳим аҳамият касб этади.
Мавжуд илмий салоҳият ва маблағларни иқтисодиёт тармоқларининг буюртмалари ва муайян муаммоларни ечишга қаратилган энг муҳим устувор тадқиқотларга йўналтириш -зарур.
Жаҳоннинг етакчи институтлари, университетлари, илмий марказлари ва Фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришни замоннинг ўзи талаб қилмоқда, деди Президентимиз. Хорижнинг етакчи ўқув ва илмий муассасаларида таълим ва илмий даража олган юртдошларимиз учун мамлакатимизда қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни рағбатлантириш чораларини кўриш керак.
Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич — мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз, деди давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида илгари сурилган таклифлар, жумладан, замонавий технопарклар, Академиклар шаҳарчасида эркин иқтисодий ҳудуд мақомига эга бўлган Инновацион марказ ташкил этиш бўйича ташаббуси илмий-тадқиқот -институтлари, таълим муассасалари ва саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, соҳага маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб этиш имконини бериши илм-фан аҳли томонидан алоҳида таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Ш. Солиҳов, Фанлар академияси академиклари А. Қаюмов, М. Салоҳиддинов, Р. Убайдуллаева, С. Рашидова, А. Глушенкова, Т. Даминов, Ж. Бозорбоев, Б. Йўлдошев, Б. Назаров ва бошқалар Президентимизнинг яқинда қабул қилинган Фармони соҳа ривожида муҳим роль ўйнашини таъкидлаб, мавжуд долзарб масалалар, мамлакатимизда илм-фан ҳамда инновацион фаолиятни янада ривожлантириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди. Президентимизга мамлакатимизда илм-фан ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаётгани, илм аҳлини рағбатлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев иқтисодиётимизнинг барча соҳалари тараққиётида илм-фаннинг ўрни, аҳамияти ғоят катта экани, бу борада давлатимиз биринчи галда Фанлар академияси ва олимларга суянишини, фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги бугун ниҳоятда долзарб эканини алоҳида таъкидлади. Йиғилганларни яна бир бор Янги йил байрами билан қутлади.


ЎзА.
Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган