XS.UZ
Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак Имконият кенг, фаолият эркин «Ўзимизни кўрсатадиган давр келди» Ижтимоий ноёб институтнинг тутган ўрни Мадридда муҳокама қилинди Жаҳон тамаддунининг муҳим ҳалқаси Барча соҳаларда ва ҳамиша инсон манфаати устувор бўлиши керак Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида «Мудраб ётган» сиёсий партиялар уйғониши лозим Кичик бизнесга катта эътибор ноанъанавий ишлаб чиқариш тармоқлари ўзлаштирилишига хизмат қилаяпти Парламент фаолияти самарадорлиги маҳаллий Кенгашлардан бошланади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: Юксак ишонч масъулияти Эшитган яхши, кўрган ундан-да афзал Ворислик ва мерос бўйича ҳуқуқларингизни биласизми? Ворислик ва мерос бўйича ҳуқуқларингизни биласизми? «Мустақил юрт ҳунармандлари»
  • 07 Апрель 2015

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан қутловлар

Мамлакатимизда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбоблари номидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келиши давом этмоқда.

Жумладан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обаманинг қутловида бундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримов
Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Сиз Президент лавозимида навбатдаги муддатда иш бошлаётганингиз муносабати билан Сизга ва Ўзбекистон халқига тинчлик ва равнақ тилайман. Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасида муштарак манфаатлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро муносабатларимизнинг мустаҳкам ва изчил ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, биз кўплаб умумий таҳдидларга ҳам дуч келмоқдамиз. Ўзаро ҳамкорлигимиз икки томонлама муносабатларимиз кенгайишига, шериклигимиз халқларимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Бугунги таҳликали дунёда доимий барқарорлик ва хавфсизликка демократик ва масъулиятли бошқарувсиз, жумладан, асосий ҳуқуқ ва эркинликларга риоя қилмасдан эришиб бўлмайди. Президент лавозимида янги муддатдаги фаолиятингизда ушбу муҳим масалалар бўйича Сиз билан ҳамкорликни давом эттириш ниятидаман. Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига эзгу истакларимни йўллаб, мамлакатингизга тинчлик ва тараққиёт тилайман.
Эҳтиром билан,

Барак ОБАМА,
Америка Қўшма Штатлари Президенти.

Шунингдек,
Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби —
Жон Керри

Чехия Республикаси Президенти — Милош Земан

Миср Араб Республикаси Президенти —
Абдулфаттоҳ Ал-Сиси

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти —
Муҳаммад Ашраф Ғани

Таиланд Қироллиги Бош вазири — Прают Чан-Оча

Грузия Президенти — Георгий Маргвелашвили

Арманистон Республикаси Президенти —
Серж Саргсян
Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик
ташкилоти ижроия қўмитаси раиси —  Маҳмуд Аббос

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация
Кенгаши раиси — Валентина Матвиенко

Энергетика Хартияси Бош котиби — Урбан Руснак

Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган
ватандошлар — Сафохон Жалолхон
Тўра Марғилоний ва бошқалар

Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси,
Россия муфтийлар кенгаши раиси —
Равиль Ғайнутдин

Тошкент ва Ўзбекистон митрополити,
Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари — Викентий

Британия — Ўзбекистон жамияти раиси —
Хартли Бут

Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми раиси,
профессор — Сиддхарт Саксена

“РУСАЛ” компанияси президенти — Олег Дерипаска
ҳам табрик йўллаган.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+