XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 24 Январь 2015

Озарбайжонлик журналист Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловлар ҳақида

Бокуда рус тилида чоп этиладиган “Азербайджанские известия” газетасида мамлакатимизда 2014 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар якунига бағишланган мақола эълон қилинди.

Унинг муаллифи — “Новости” халқаро матбуот маркази директори Ильгар Велизода мазкур сайловларни ёритиш мақсадида юртимиз бўйлаб ижодий сафарда бўлган эди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Азербайджанские известия” кундалик ижтимоий-сиёсий газета бўлиб, сиёсат, спорт, маданият ва бошқа мавзуларни тезкорлик билан ёритадиган, мамлакатда кўп сонли муштарийларга эга бўлган нуфузли нашр ҳисобланади.
Муаллиф ўз мақоласида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар, уларнинг дастурлари ҳақида тўхталар экан, 2014 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтган сайловлар натижалари билан газетхонларни атрофлича таништиради.
“Ҳар бир партия ўз сайловчилари гуруҳига эга бўлиб, улар мамлакат аҳолисининг турли ижтимоий қатламлари ва гуруҳларининг манфаатларини ҳимоя қилади. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси — ЎзЛиДеП, асосан, мамлакат мулкдорлари қатлами, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар вакилларига таянган ҳолда, иқтисодиётни либераллаштириш тарафдори ҳисобланади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами манфаатларини илгари суради ва турли ижтимоий дастурларнинг ҳаётга фаол татбиқ этилишига ҳаракат қилади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг, фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига амал қилишнинг, давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлигининг фаол тарафдоридир. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фаолияти эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратилишига йўналтирилган”, деб ёзади И. Велизода.
Таъкидлаш жоизки, мақолада ўтган йиллар давомида мазкур партиялар эришган амалий натижаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу ўринда муаллиф ЎзЛиДеП ташаббуси билан қабул қилинган қонунлар асосида мамлакатнинг қонунчилик базаси янада мустаҳкамлангани ҳақида ёзар экан, бу фермер хўжаликлари тараққиётида ҳам амалий ифодасини топаётганини маълум қилади.
Юқоридагилардан ташқари, мақолада ЎзЛиДеП фаолият кўрсатаётганидан бери мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56 фоизга етгани қайд этилган. Шунингдек, ана шундай самарали ишлар натижасида республика ялпи ички маҳсулотининг барқарор ўсишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳиссаси катта бўлаётгани алоҳида таъкидланади.

«Жаҳон» АА.
Боку

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган