Президент Олмазор туманига ташриф буюрди
  • 09 Февраль 2018

Президент Олмазор туманига ташриф буюрди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Олмазор тумани Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёевга мазкур парк лойиҳаси юзасидан маълумот берилди.

Боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади. Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилади.

Президентимиз кутубхоналарнинг пойтахт мактаблари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Абдулла Қодирий ва Чўлпон ижодини ёшларга чуқурроқ ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлика барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимиз Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлигини таъкидлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn