Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошкентга келади. 
  • 09 Февраль 2018

Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошкентга келади. 

Бугун Афғонистон  Ислом  Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкентга амалий ташриф билан келади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига кўра Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва Афғонистон биргаликда 2018 йил март ойининг охирида Тошкентда “Афғонистон — тинчликка йўл” мавзусида конференция ўтказиш ташаббуси билан чиққанди.

Тошкентдаги анжуманнинг асосий мақсади — Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг асосий тамойилларини белгилаб олиш ҳамда ҳукумат ва мухолифатчи кучлар орасида тинчлик жараёнини “бошлаб юбориш” механизмини ишлаб чиқиш киради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn