Давлатимиз раҳбари нимадан фахрланишини айтди
  • 07 Декабрь 2017

Давлатимиз раҳбари нимадан фахрланишини айтди

Ўзбекистон Республикаси Коституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. 

Тантанада Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. 

Конституция халқимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Асосий қонунимиз яратилишига ҳисса қўшганлар ёдга олинди. Давлатимиз раҳбари Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи ҳақида гапирар экан, ўша жараёнда иштирок этганимдан фахрланаман, деди. Конституция муҳокомасида кенг жамоатчилик иштирок этган. Унда 100га яқин тузатишлар киритилган.

Ўтган давр мобайнида конституция муҳим сиёсий ҳужжат эканлиги ўз ифодасини топди. Одамларимз ислоҳотларни келажакда эмас айнан, бугун ҳис қилишни хоҳлайди. Келажакни ўз қўлимиз билан қурамиз, Ҳаракатлар стратегияси барча ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди.

Президентимиз беш йил давомида аҳоли манфаатлари учун кўп ҳужжатларга ўзгартишлар киритилишини ҳам таъкидлади. Кейинги йилнинг қандай номланиши яқин кунларда эълон қилиниши ҳам айтиб ўтилди. 

Сайтимизни кузатиб боринг.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn