Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди
  • 23 Октябрь 2017

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига таъзия изҳор этди.

Таъзия матни Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб-сайтида эълон қилинган.

Афғонистоннинг пойтахти Қобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган бир неча қабиҳ террорчилик хуружлар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди.

Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса шифо ато этишини сўраб қоламиз, дейилади ҳамдардлик мактубида.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn