МДҲнинг Сочи саммити
XS.UZ
Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади
  • 12 Октябрь 2017

МДҲнинг Сочи саммити

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Саммитнинг асосий тадбирлари 11 октябрь куни бўлди. 

Сочидаги Халқаро конгресслар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Дастлаб МДҲ давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу халқаро тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги 1991 йил 8 декабрдаги МДҲни тузиш тўғрисидаги битим ҳамда 1991 йил 21 декабрдаги мазкур битимга протокол асосида ташкил қилинган. Ушбу халқаро тузилмага Ўзбекистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Туркманистон, Тожикистон Республикаси ва Украина аъзо ҳисобланади. Ижроия қўмита МДҲнинг ижро этувчи, маъмурий ва мувофиқлаштирувчи идорасидир. 

Ўзбекистон МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликда фаол иштирок этиб келмоқда. Бу аъзо мамлакатлар билан турли соҳалардаги алоқалар ривожига ҳисса қўшмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлакатлари билан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, туризм, илм-фан, таълим ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. Йил бошидан буён мамлакатимиз билан МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоиз ўсган. 

Ўзбекистон тузилмадаги иштирокини янада фаоллаштиради. Шу йил 3 ноябрь куни пойтахтимизда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилади. 

Давлатимиз раҳбари аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ҳамдўстлик доирасида янги, аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини қайд этди. 

Транспорт ва коммуникациялар ҳамкорликнинг стратегик муҳим йўналиши ҳисобланади. Ўзаро интеграциялашган транспорт тизимларини ривожлантириш, Ҳамдўстлик минтақасининг улкан транзит салоҳиятидан тўла фойдаланиш барча учун манфаатли. Маъмурий жараёнларни такомиллаштириш ва ўзаро имтиёзлар бериш бу борада муҳим аҳамият касб этади. 

Туризм соҳасидаги имкониятлар ҳам тўла ишга солинмагани, бу имкониятларни таҳлил қилиш ва аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 

Афғонистондаги вазиятга ҳам эътибор қаратилди. Жиноий даромадларни легаллаштириш, коррупция, терроризм, наркобизнес каби хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди. 

МДҲга раислик қиладиган навбатдаги мамлакат масаласи кўриб чиқилди. Умумий қарорга мувофиқ, 2018 йилдан ушбу халқаро тузилмага раислик Тожикистон Республикасига ўтди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Президент Имомали Раҳмонни табриклади ва ушбу масъулиятли вазифани бажаришда муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбарлари музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирди. 

Мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Иқтисодий кенгашини ривожлантириш, келгуси йилларда МДҲнинг маданий пойтахтларини белгилаш каби масалалар муҳокама қилинди.

МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941 — 1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ҳамдўстлик мамлакатларининг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлигига доир концепциялар маъқулланди. 

Шунингдек, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган яна қатор ҳужжатлар қабул қилинди. 

Саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ушбу учрашувдан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари аниқ амалий мазмун билан бойиганини алоҳида таъкидлади.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Сочига ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил апрель ойида Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани ва бу ўз самараларини бераётганини қайд этди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик 2004 йил 16 июнда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома асосида изчил ривожланиб бормоқда. Мамлакатларимиз БМТ, ШҲТ, МДҲ каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифидан сўнг ўтган қисқа даврда ўзаро алоқалар сезиларли фаоллашди. Ҳамкорлик доирасига янги соҳалар қўшилди. Кейинги ойларда ҳукуматлараро ва ҳудудлараро даражада бир қанча ташрифлар амалга оширилди.

Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо-иқтисодий шерикларидан. Мамлакатимизда Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Экспорт ва импортнинг барча кўрсаткичлари бўйича ўсиш кузатилмоқда. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 3 миллиард доллардан ошган.

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Россия бизнес форумида икки мамлакат ишбилармонлари кўплаб истиқболли келишувларга эришди.

Саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ўртасида кооперация кучаяётгани, бизнес вакиллари ҳамкорлиги кенгаяётгани, халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳам халқларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилгани қайд этилди. 

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг 2016 йил Самарқандда ўтган учрашувидан кейин Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари фаоллашгани, ўзаро савдо айланмаси сезиларли ошганини таъкидлади. Икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Александр Лукашенко Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Беларусь Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий шерик сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда.

Қўшма корхоналар ташкил этиш, савдо уйларини кенгайтириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этди.

Анвар САМАДОВ,

ЎзА махсус мухбири.

Тошкент — Сочи — Тошкент

Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР