XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 06 Октябрь 2017

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Давлатимиз раҳбари мулоқот аввалида Тожикистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этди. 

Ўзаро қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик мустаҳкам дўстлик ришталари, умумий тарих, маънавий ва маданий қадриятларга асосланган анъанавий яқин ва яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланаётгани чуқур мамнуният билан алоҳида таъкидланди. 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик изчил ривожланмоқда, барча даражада, жумладан, чегараолди ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида мулоқот фаоллашгани кузатилмоқда. 

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ўсди. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон корхоналарининг саноат ярмаркаси ва икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форумлар муваффақиятли ўтказилди. 

Қўшма савдо уйлари ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда. Мамлакатларимиз пойтахтлари Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди. 

Маданий алоқалар кенгаймоқда – жорий йил май ойида Тожикистонда Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари ўтказилди, октябрь ойида мамлакатимизда ҳам шундай тадбир ўтказилиши режалаштирилган. 

Мамлакатларимизни яқинлаштириш ва кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишлар Ўзбекистон ва Тожикистоннинг кўп миллатли халқлари манфаатига хизмат қилмоқда, бу халқларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Мулоқотда давлатларимиз ўртасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, олий ва юксак даражада бўлиб ўтадиган тадбирлар режаси муҳокама қилинди. 

Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни яна бир бор самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва улкан муваффақиятлар, дўст тожик халқига тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади. 

Ўз навбатида, Тожикистон Президенти ҳам Ўзбекистон Президентига самимий табрик ва юксак эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди. 

Томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам биргаликда ривожлантиришга тайёр экани қайд этилди. 

ЎзА 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган