XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 14 Сентябрь 2017

Ўзбекистон ва Болгария Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар.

Болгария Президенти Румен Радев ўз қутловида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ушбу сана билан табриклаб, бундай дейди: «Мамлакатларимиз ўртасида олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот, ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик юксак эътирофга муносиб. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда давлатлараро амалий мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича Сизнинг раҳбарлигингизда амалга ошираётган саъй-ҳаракатларини Болгария ҳурмат қилишини билдирмоқчиман. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг асоси бўлган тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш Болгария Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси учун бирдек қадрлидир».

Президент Румен Радев «Болгария Республикаси Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганини ижобий баҳолайди. Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга 2017 йил 1 июль куни Тўқимачилик баённомаси ҳам қўшилгани шундан далолат беради. Ишончим комилки, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади, иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини кенгайтириш ва рўёбга -чиқаришда янги истиқболлар очади», деб таъкидлаган.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида «Биз Болгария Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олгани ҳамда давлатимиз суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлаганини юксак қадрлаймиз», деб алоҳида таъкидланган.

Ўзбекистон Президенти «ўтган даврда мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарига асосланган самимий ва амалий муносабатлар ўрнатилгани»ни қайд этган.

«Ўзбекистон — Болгария шериклигини изчил кенгайтириш учун улкан салоҳият ва кенг имкониятлар мавжудлигига қатъий ишонамиз», дейилган қутловда.

Ўзбекистон Президенти «бўлажак олий даражадаги учрашувлар икки томонлама алоқаларга янги суръат бағишлаши, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилиши, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитиши»га ишонч билдирган.

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган