Самимий қутловлар
XS.UZ
Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 01 Сентябрь 2017

Самимий қутловлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига Мустақиллик куни муносабати ­билан ўзимнинг самимий тилакларимни ­изҳор этиш менга катта мамнуният бағишлайди.

Биз буюк орзу-умидлар билан бирга, турли талатўплар даврида яшаяпмиз. Мен бу йилни бутун жаҳонда тинчликни таъминлашга даъват билан бошладим. Инсоният интилаётган барча неъматлар — қадр-қиммат, одил судлов, тараққиёт ва фаровонлик бевосита тинчлик билан боғлиқ. Бу қадриятлар БМТ Низомида мустаҳкамлаб қўйилган ва бизни бирлаштириб туради.

Сизнинг байрам қувончингизга шерик бўлар эканман, БМТнинг кўп миллатли ташкилот экани бутун жаҳонда бир-биридан узоқлашиш ҳодисаси кузатилаётган бир пайтда умумий саъй-ҳаракатларимизни ­мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани ­умуман, инсонийлигимизни белгилаб ­бераётганини таъкидламоқчиман.

Ушбу қутлуғ кунда Сиз раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон БМТни мустаҳкамлаш, барчага тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни янада фаоллаштиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонаман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Антониу ГУТЕРРИШ,

БМТ Бош котиби

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини ўзим ва ватандошларим номидан Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Жорий йилда биз Ўзбекистон ва Германия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонламоқдамиз. Ўтган чорак ­асрда биз сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, маданият соҳаларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлигимизни ривожлантиришга эришдик. Ишонаманки, бундан буён ҳам ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаймиз.

Германия Ўзбекистонда давлат бошқаруви, адлия соҳаси, иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантириш борасидаги муҳим ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёр. Шунингдек, Сизни ишонтириб айтаманки, Германия Ўзбекистоннинг минтақадаги давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини қўллаб-­қувватлайди.

Сиз ва оилангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва тараққиёт тилайман.

Франк-Вальтер ШТАЙНМАЙЕР,

Германия Федератив Республикаси Президенти

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Сиз, Жаноби Олийларига Миллий байрам — ­Мустақиллик куни муносабати билан эзгу тилакларимни изҳор этиш ҳамда Ўзбекистон халқига келгуси йилда бахт-саодат ва фаровонлик тилашдан бағоят бахтиёрман.

ЕЛИЗАВЕТА II,

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Қироличаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Миллий байрам — Ўзбекистон Республикаси ­Мустақиллик куни муносабати билан самимий тилакларимни қабул қилгайсиз.

Сиз давлат раҳбари сифатида фаолият бошлаганингиздан буён халқларимиз ўртасида асрлар давомида шакл­ланган дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари янги босқичга кўтарилганини чуқур мамнуният билан қайд этаман. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб, мазмун жиҳатдан бойиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат ­Миромонович, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан

Алмазбек АТАМБОЕВ,

Қирғизистон Республикаси Президенти

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Австралия Генерал-губернатори Питер Косгроув

Австрия Республикаси

Федерал Президенти Александр Ван дер Беллен

Мьянма Президенти Тхин Чжо

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев

Словакия Республикаси Президенти Андрей Киска

Украина Президенти Петр Порошенко

Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюн

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев

Миграция бўйича халқаро ташкилот Бош директори Уильям Лейси Свинг

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР