Самимий қутловлар
XS.UZ
Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 31 Август 2017

Самимий қутловлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваф­фақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда ­фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сиз, Жаноби Олийлари ва бутун ­Ўзбекистон халқига Хитой халқи ва ўз ­номимдан қутлуғ сана — Ўзбекистон ­Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

26 йиллик мустақил тараққиёт даврида Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик, изчил иқтисодий ривожланиш таъминланмоқда, мамлакатингизнинг халқаро нуфузи мут­тасил ортмоқда, шунингдек, давлат қурилиши соҳасида юксак муваффақиятларга ­эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимида фаолият бошлаганингиздан буён Сизнинг раҳнамолигингизда стратегик аҳамиятга эга қатор улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда, янги ­имкониятлар очилмоқда. Бу Ўзбекистон ­халқи томонидан кенг қўллаб-қувват­ланмоқда.

Сиз жорий йил май ойида Хитойга илк давлат ташрифини амалга оширдингиз ва «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этдингиз. Сиз билан самарали музокаралар ўтказдик, икки томонлама ­муносабатларимиз ривожига янги суръат бахш этган қатор муҳим келишувларга эришилди.

Мен Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш ва Сиз билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратаман. Мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ХХР ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ­шерикликни биргаликда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Сиз билан ўзаро яқин муносабатларимизни изчил давом ­эттиришга тайёрлигимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасига тараққиёт, халқингизга фаровонлик ва бахт-саодат тилайман.

Си ЦЗИНЬПИН,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни Ўзбекистон Республикаси ­Мустақиллик куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижти­моий тараққиётда эришган муваффақиятлари барчага маълум. Ўзбекистон жаҳон ­миқёсида юксак нуфузга эга мамлакат ­сифатида халқаро муҳим масалаларни ҳал этишда алоҳида ўрин тутади.

Давлатларимиз ўртасида стратегик ­шериклик ва иттифоқчилик муносабат­лари изчил ривожланиб бораётганини ­мамнуният билан таъкидлайман. Ўзаро алоқаларнинг барча йўналишлари бўйича ҳамда Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ­борасидаги ишларни Сиз билан биргаликда давом эттиришга тайёр эканимни ­тасдиқламоқчиман. Ишончим комилки, бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг ­манфаатларига тўла мос келади.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлиқ ва ­муваффақиятлар, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Владимир ПУТИН,

Россия Федерацияси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикасининг Миллий байрами — Мустақиллик куни ­муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида миллий давлатчилик асос­ларини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш, мамлакатнинг халқаро ­нуфузини ошириш борасида улкан ­ютуқларга эришди.

Қозоғистон қардош Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади. Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам ўзаро ишонч ва халқларимизнинг қўллаб-қувватлаши асосида изчил ривожланишда давом этишига қатъий ишонаман.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мамлакат тараққиёти йўлида давлат ­раҳбари лавозимидаги фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, улкан зафарлар ва ­чексиз шижоат, қардош Ўзбекистон ­халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Эзгу тилаклар билан,

Нурсултон НАЗАРБОЕВ,

Қозоғистон Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сизни ва Ўзбекистон халқини Ўзбе­кистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги билан муборакбод этишга ­ижозат бергайсиз.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида сиёсат, дипломатия, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва бошқа йўналиш­ларда эришган улкан муваффақиятларни ­эҳтиром билан эътироф этаман. Сиз, Жаноби Олийлари, ўтган йил декабрь ойида ­Президент лавозимига киришганингиздан сўнг фаол амалга ошираётган сиёсий ­ислоҳотлар юксак самаралар беришига ­тилакдошман.

Давлатларимиз ўртасида 1992 йилда ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг юксак ишонч ва дўстлик муносабатларига асосланган ўзаро манфаатли шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мени қувонтиради. Президент Жаноблари, жорий йилда Сиз билан ­Сеулда учрашиб, мамлакатларимиз ­ўртасидаги дўстона ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш учун зарур бўлган барча масалаларни муҳокама қилиб олишимизга умид қиламан.

Президент Жаноблари, Сизга мус­таҳкам соғлиқ, Ўзбекистон Республикасига ­абадий фаровонлик тилайман.

Мун Чжэ ИН,

Корея Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари!

Қадрли қардошим!

Сиз, Жаноби Олийларини, Сизнинг ­тимсолингизда бутун ўзбек халқини ­Ўзбекистоннинг Миллий куни муносабати билан муборакбод этишдан бағоят ­бахтиёрман.

Дипломатик муносабатларимиз ­ўрнатилганининг 25 йиллигига тўғри ­келган 2017 йилда ҳамкорлигимиз сезиларли даражада фаоллашди. Ўтган йил ноябрь ойида Самарқанддаги учрашувимиз бу жиҳатдан бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди ва мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотлар орқали ­муносабатларимиз барча соҳаларда ­жадал ривожланмоқда. Ишонаманки, шу йил ­октябрь ойида Сизнинг Туркияга амалга оширадиган ташрифингиз бугунги кундаги муносабатларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ришталари мустаҳкам пойдевор бўлган Туркия — Ўзбекистон муносабатларини Сиз, Жаноби Олийлари билан ­бирга янада ривожлантириш тарих ­олдидаги муштарак масъулиятимиздир.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-­саодат, қардош ўзбек халқига омонлик ва фаровонлик тилайман.

Режеп Таййип ЭРДЎҒОН,

Туркия Республикаси Президенти

 

 

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Сиз, Жаноби Олийларига мамлакатингиз Мустақиллиги куни муносабати билан Саудия Арабистони ­Подшоҳлиги халқи, ҳукумати ва ўз номимдан самимий табриклар ва эзгу истаклар йўллашдан мамнунлигимни билдириб, Сизга сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига янада юксалиш ва фаровонлик тилайман.

Жаноби Олийлари, саломларимиз ва эҳтиромларимизни қабул қилгайсиз.

Салмон бин Абдулазиз Ол САУД,

Саудия Арабистони Подшоҳи,

Икки муқаддас масжид ходими

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Сизга, Жаноби Олийлари ва бутун ўзбек халқига ­Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами ­муносабати билан бахт ва фаровонлик тилайман.

ФИЛИПП,

Бельгияликлар Қироли

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон

Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натх Ковинд

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари

Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика

Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ям

Италия Республикаси Президенти Сержио Маттарелла

Польша Республикаси Президенти Анджей Дуда

 

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР