XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 18 Август 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузоқовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасида самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.

Мунтазамлик касб этган олий даражадаги алоқалар туфайли барча йўналишларда ўзаро ҳамкорлик фаоллашаётгани қайд этилди. 

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, автомобиль, темир йўл ва авиация қатнови соҳасида амалий ҳамкорлик сезилари даражада кенгайиб, минтақалар ўртасида шериклик мустаҳкамланмоқда, Ўзбекистон ва Қозоғистонда маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда. 

Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг муҳим ва истиқболли йўналиши сифатида белгиланган. Хусусан, суҳбат чоғида мамлакатларимиз мудофаа маҳкамалари ўртасида, жумладан, саноат кооперацияси ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. 

С. Жасузоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Меҳмон ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга Қозоғистон тайёр ва бундан манфаатдор эканини таъкидлади.

ЎзА.

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган