XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 09 Август 2017

Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилма инвестициялари банки президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни Осиё қитъасида замонавий ва ишончли инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашадиган янги халқаро молия институти бўлган ушбу банк ўз амалий фаолиятини муваффақиятли бошлагани билан самимий табриклади. 

2015 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Пекинда жойлашган Осиё инфратузилма инвестициялари банки дунёнинг турли мамлакатларида 17 инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол қатнашмоқда.

Мамлакатимиз 2016 йилнинг ноябрь ойида банкни таъсис этиш тўғрисидаги битим доирасида давлатнинг ички тартиб-таомилларини бажарди ва ушбу халқаро молия институтининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. 

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикасида умумий қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган истиқболли лойиҳаларни — сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий автомобиль йўллари қуриш, темир йўлларни электрлаштириш ва пойтахт метрополитени тармоғини кенгайтириш ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга доир ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилиш механизмини яратиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари мавжудлиги алоҳида таъкид-ланди.

Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнь Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди. Банк Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кенг кўламли ҳамкорлик қилишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади. 

ЎзА.

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган