Самимий миннатдорлик
  • 31 Июль 2017

Самимий миннатдорлик

Туғилган кунимга 60 йил тўлиши муносабати билан узоқ-яқиндан қутловлар, табрикнома ва мактублар йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган эзгу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни билдираман.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бахту саодати ва фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор куч ва ғайратим, билим ва тажрибамни сафарбар этаман.

Шавкат МИРЗИЁЕВ, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn